Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори

14 Февраль, 09:54 • Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан  “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Ушбу ўқувларда мамлакатимиздаги янгиланишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш билан биргаликда, фуқароларнинг сиёсий билими, ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Партиянинг Термиз шаҳар ва туман Кенгашлари ходим ҳамда фаоллари, ИИБ ходимлари, МХХ ходимлари ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, мамлакатимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилоти билан таништириб ўтишди. Жумладан, шаҳарнинг “Юлдуз”, ҳамда Термиз туманининг “Учқизил” МФЙларда ташкил этилган сиёсий ўқувларда аҳоли ўзини қизиқтирган барча сиёсий саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди.

Салим Бозоров, “Юлдуз” МФЙ раиси, партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган ушбу сиёсий ўқувда фуқаролар ўзларига керакли сиёсий маълумотга эга бўлишди. Хусусан, қабул қилинаётган янги қарор ва фармонлар, давлат раҳбарларининг ташрифлари ва шунга ўхшаган кўплаб сиёсий янгиликларнинг етказилиши маҳалла аҳли учун жуда катта имкониятдир. Тўғри, сиёсий янгиликларнинг барчаси ойнаи жаҳон орқали бериб борилади, аммо ҳамма ҳам уни кўришга ўзида вақт топмай қолиши мумкин. Шунинг учун, биз партия фаоллари томонидан олиб борилган ушбу сиёсий ўқув уларда катта таассуротлар қолдирди, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Бу эса партия хайрихоҳларининг кўпайишиги олиб келмоқда.

Ўтказилган сиёсий ўқув маҳалла аҳолисининг саводхонлигини бойитди. Партия ходимлари ва лекторлар рўй берган энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воқеаларнинг қисқача тафсилоти ҳақида тўхталиб ўтишар экан, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича, қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти борасида тушунча беришди. Шунингдек, мамлакат раҳбарининг халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадида фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишидаги ҳамда Президентимиз раислигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишида сўзлаган нутқи ўқув қатнашувчиларида жуда катта таассурот қолдирди. Шу билан бирга жаҳонда рўй бераётган сўнгги янгиликларнинг берилганлиги ҳам барчани ижтимоий-иқтисодий маълумотларга бўлган қизиқишини янада оширди.

Сиёсий ўқувларни ташкил этишдан асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш экан, партия ходимлари ва фаоллари ушбу мақсад йўлида эзгу амалларни бажаришга астойдил ҳаракат қилиб келишмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаш матбуот котиби

Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »