Соҳадаги муаммолар ечими

15 Февраль, 19:04 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 125 марта кўрилди • Комментариев к записи Соҳадаги муаммолар ечими нет

Юртимиз ўзининг маданий-маънавий бойликлари, тарихий обидалари билан дунё нигоҳидан ўрин олган мамлакатдир. Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос гўзаллиги, ҳар бирининг тарихдан сўзловчи миллионлаб обидалари бор. Бу эса туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда соҳада қатор имкониятларнинг яратилишида хизмат қилади. Аммо баъзи муаммоларнинг мавжудлиги эса ривожланиш имконини ижобий томонга ўзгаришига тўсқинлик қилиши табиийдир. Хусусан, хорижий фуқаролар учун электрон кириш визаларининг расмийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги, ички ва туризм зиёрат салоҳиятидан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилмаётганлиги, соҳада ҳал этилмаётган масалаларни кўрсатиб туради. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда туризим салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонда мамлакатнинг бой, маданий, тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларини ҳар томонлама ривожлантириш ва шакллантириш учун Исроил давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланиши назарда тутилган. Туризмни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Миллий туризм маҳсулотини тарғиб қилиш маркази” ДУК Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУК этиб қайта ташкил этилиши ҳамда унинг вазифалари белгилаб қўйилган. “Миллий PR-маркази” ДУК учун замонавий ва юқори технологик суратга олиш ускуналари, автотранспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган автотранспорт воситаларини сотиб олишни ўз ичига олувчи зарурий моддий-техник базаси яратилишини, шунингдек, ижара тўловисиз зарурий хоналар ажратилишини қайд этган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу фармонда туризм-экскурсия турлари ташкил этилишини кўзда тутувчи “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи айтиб ўтилган. Ўқув муассасаларининг ўқувчилари ва талабалари, ногирон болалар ва кам таъминланган оила фарзандлари, ишчилар, нафақахўрлар, маҳалла фаоллари, аёллар ва аҳолининг бошқа қатламлари ҳам мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига белгилаб қўйилган вазифалар соҳа ривожи ва тараққиёти учун улкан ислоҳотлар олиб борилишида хизмат қилади. Фармонда тематик хиёбонлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун тематик хиёбонлар, жойлаштириш воситалари 2022 йил 1 январгача олиб кирилаётган жиҳозлар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва захира қисмлари ва қурилиш материаллари ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган бошқа материаллар божхона тўловларидан озод этилиши белгилаб қўйилган.

Ҳужжатда яна бир муҳим ва фуқаролар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган қулайликлар қайд этилган. Бу ахборот-коммуникация технологияларини туризм соҳасига жадал тадбиқ этиш билан боғлиқ вазифаларнинг белгилаб қўйилганлигидир.

Президентимиз томонидан қабул қилинган ҳар бир фармон қатор соҳаларнинг жадал ривожланишида хизмат қилар экан, ушбу ҳужжат ҳам туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ички ва зиёрат туризм салоҳиятидан ҳар томонлама фойдаланиш имконини беради.

Жобир ҲАКИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати

Соҳадаги муаммолар ечими was last modified: Февраль 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »