Соғлиқни сақлашдаги ўзгаришлар

23 Февраль, 17:17 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлиқни сақлашдаги ўзгаришлар нет

11 ёшли Суғдиёна Жўраева туғилганида шифокорлар унга юрак пороги ташхисини кўйган эдилар. Кўплаб жисмоний ҳаракатлардан чекланган қизалоқнинг ота-онаси уни даволаш учун мутахассисларга, ҳатто хорижий шифокорларга ҳам мурожаат қилишганди. Юртимизда олиб борилаётган тиббиёт соҳасидаги изчил ислоҳотлар натижасида сарсонгарчиликка чек қўйилиб, Суғдиёна ўзи истиқомат қилаётган шаҳарда дарддан фориғ бўлди.

Ўтган йил, Партия аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, жумладан, трансплантология тиббий хизматига рухсат беришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва у Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатининг қонунчилик базасини тўлдириб, инсон органлари ва тўқималарининг трансплантациясини амалга ошириш мақсад ва шароитларини аниқлаб беришга, касалликлар ва инсонлар ўлимининг камайишига, ва охир-оқибат, Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилиши назарда тутилган.

Куни кеча, “Фарғона ҳақиқати” газетасида “Вилоятимизда мураккаб юрак операцияси муваффақиятли амалга оширилди” мазмунидаги мақолада Академик Воҳидов номидаги Республика хирургия илмий марказининг етакчи жарроҳлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида икки нафар ёш беморда ноёб юрак операцияси амалга оширилди деган жумлаларни ўқиб чиқиб, 2014 йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишга қабул қилинган даврларим эсимга тушиб кетди. Ўша даврларда бир онахон 12 ёшли қизининг туғма юрак нуқсони борлиги, лекин операцияга етарли маблағи йўқлигини, бормаган ташкилоти қолмаганлигини кўзи тўла ёш билан гапириб берган эди. Фуқаро мурожаатига кўра, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати М.Холдоров номидан қонун доирасида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига депутатлик сўрови юбориб, бепул операция учун ордер олиб берилиб, натижада, Академик Воҳидов номидаги Республика хирургия илмий марказида жарроҳлик амалиёти мувофақиятли ўтказилгани хали-ҳамон ёдимда.

Академик Воҳидов номидаги Республика хирургия илмий марказининг етакчи жарроҳлари каби мутахассисларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши профессионал шифокорлар сони ошишига олиб келади.

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати Ахборот-таҳлил
сектори мудири

Соғлиқни сақлашдаги ўзгаришлар was last modified: Февраль 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »