Танқидий таҳлил – фаолиятимизга бўлган масъулиятни оширади

27 Февраль, 11:49 • Пленум, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 235 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий таҳлил – фаолиятимизга бўлган масъулиятни оширади нет

Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари, ижрочи котиблар, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги депутатлар, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда партия Самарқанд вилоят Кенгаши ва депутатлик корпусининг 2017 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, 2018 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти ва 2018 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партия вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова ахборот берди.

Эътироф этилганидек, 2017 йилда партия Сайловолди дастури ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот қилишнинг самарали механизмлари амалиётга жорий қилинди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида биринчи йўналишини амалга оширишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлатнинг ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилганлиги сиёсий партиялар зиммасига янада катта масъулият юклади.

Энг муҳими, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари самарасида барча ҳудудлар қатори Самарқанд вилоятида ҳам партия Кенгаши томонида ўз олдига қўйилган юксак мақсадларга эришиш йўлида ҳамжиҳатлик ва ташаббускорлик билан иш олиб борилди. Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилоятида ҳам 2017 йилнинг феврал ойидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, партия тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни электорат билан юзма-юз мулоқот куни, деб эълон қилиниб, шу куни партия фаоллари ва депутатлари жойларда аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва қонуний тартибда ҳал қилиш чоралари бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Маҳалаларда ўтказилган сайёр қабуллар, аҳоли билан олиб борилган юзма-юз мулоқотлар чоғида 526 та маҳалла фуқаролар йиғини, 11567 та хонадон ҳолати атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар мобайнида сайловчилар ва аҳоли томонидан ишчи гуруҳига келиб тушган мурожаатларнинг 312 тасига  амалий ёрдам кўрсатилди. 150 таси депутатлик сўровлари орқали мутасадди ташкилотларнинг эътиборини қаратган ҳолда ҳал этилди. Амалий ишлар натижасида партиямизга хайрихоҳлар ортиб, аъзолар сафи кенгайди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар ва парламент вакиллари билан учрашуви сиёсий партиялар ҳаётида ҳар томонлама фойдали, жуда катта сабоқ мактаби бўлиши билан бир қаторда, сиёсий партиялар фаолиятида ҳам туб бурилиш ясади. Партия вилоят Кенгаши томонидан Давлатимиз раҳбари маърузаларида белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида 9 та бўлимдан иборат режа-дастур ишлаб чиқилиб, ҳар бир бўлимда аниқ ишлар кўлами белгилаб олинди.

Хусусан, фақатгина партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ташкил этилган “Адолат” қабулхоналари, Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан маҳаллалар қошида “Адолат” қабулхонлари ташкил этилиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш йўлга қўйилди.

2017 йил мобайнида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳларимиз ташаббуси билан жами 19 та масала халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида, 19 та масала доимий комиссияларда муҳокома этилиб, уларда  25 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Аммо, тан олишимиз керакки, “гуруч кўрмаксиз бўлмас” деганларидек, давлатимиз раҳбарининг маърузасида асосли равишда танқид қилинганидек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, партиянинг жойлардаги кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ҳақиқатан ҳам ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширмаган ҳолатлари мавжуд.

Бундай ҳолат Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар, Самарқанд, Нарпай, Пахтачи туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, партия кенгашлари фаолиятига ҳам бевосита алоқадор.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу туман Кенгашлари томонидан депутатлар фаолиятига етарли даражада аҳамият берилмаган, аҳоли билан   юзма-юз мулоқотлар, депутатлик гуруҳларининг  фаолияти талаб даражасида ташкил этилмаган. Натижада Халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари ва доимий комиссияларга масалалар ҳамда таклифлар киритилмай қолган.

Шунингдек, пленумда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилиб, ушбу мақсадда партиянинг вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди.

Пленум якунида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2018 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Самарқанд вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Танқидий таҳлил – фаолиятимизга бўлган масъулиятни оширади was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »