Танловнинг Навоий вилоят ғолиби аниқланди

20 Февраль, 11:43 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Навоий вилояти, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Танловнинг Навоий вилоят ғолиби аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Навоий Маданият ва санъат коллежи катта мажлислар залида ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади, партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижросини бажариш, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

Тадбирда, танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, партиянинг шаҳар, туман Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кўрик — танловни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов очиб берди, иштирокчиларни танлов Низоми ва қоидалари билан яна бир бор таништириб ўтди. Танлов, аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди.

Ушбу кўрик-танлов очиқлик, ошкоралик, рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Хусусан,  ушбу танловнинг ташкил этилиши ҳам “адолатчи” хотин — қизлар орасида энг билимдон, зукко ва фаолларини танлаш, уларни янги — янги истиқболли режалар сари йўналтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Кўрик — танловда 3-ўринга Навоийлик Гавҳар Тошева, 2-ўринга Карманалик Мадина Адизовалар лойиқ деп топилган бўлса,  1-ўринга Зарафшонлик Дилафруз Баҳронова барча шартлар бўйича юқори бал олиб, ғолиблик шоҳсупасини эгаллаб,  республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танлов якунида иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Танловнинг Навоий вилоят ғолиби аниқланди was last modified: Февраль 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »