Танловнинг Тошкент вилояти ғолиби аниқланди

28 Февраль, 18:51 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи Танловнинг Тошкент вилояти ғолиби аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошидаги Академик лицейда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, “Аёллар қаноти” вилоят Кенгаши раиси,  Халқ депутатлари Тошкент вилояти, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкам дунёқарашга эга, сиёсий-ижтимоий билим ва қадриятларни яхши ўзлаштирган, жамоа ва оилада намуна бўлаётган ташаббускор аёлларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Тадбирни кириш сўзи билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

Танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган қатнашчилар Низомда белгиланган Таништирув”, “Савол жавоб ваЭркин мавзушартлари асосида беллашишди. Иштирокчиларни шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатлилик тамойили асосида баҳоланди.

Вилоят Акромова, “Аёллар қаноти” Тошкент вилояти Кенгаши раиси:

Бугун жамият ҳаётининг қайси жабҳасига назар солмайлик, истиқболли ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Ана шу тарихий ислоҳотларда юртимиз хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этиб, халқ фаравонлигига ва она-Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, фаолиятининг дастлабки онлариданоқ аёллар масаласини устувор вазифалар сарасига киритди. Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш ва бир қатор мақсадли вазифаларни амалга оширилишида мазкур кўрик-танлов ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Беллашувда барча туман вакиллари ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Қизиқарли жараёнларга бой бўлган тадбир, танлов иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Наргиза Зикрияхўжаева, Паркент тумани иштирокчиси, танлов ғолиби:

— Бугунги танловда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганимдан бениҳоя хурсандман. Партия томонидан манашундай тадбирларни ташкил этилиши жамиятда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишга, сиёсий билимларимизни янада кенгайтиришга, тажриба алмашишга, ташаббускор хотин-қизлар сафини бундан-да кўпайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Якуний натижаларга кўра, Паркент тумани иштирокчиси Н.Зикрияхўжаева 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. 2-ўрин Олмалиқ шаҳар иштирокчиси Л. Набиевага, 3-ўрин Зангиота туманидан А.Ноиповаларга насиб этди.Танлов ғолиблари ва иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот
котиби

Танловнинг Тошкент вилояти ғолиби аниқланди was last modified: Февраль 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »