Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланди

17 Февраль, 16:48 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг туман босқичи Тошкент вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жумладан, Оҳангарон тумани Кенгашида ўтказилган танловда ҳам партия ташкилотларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган аёлларни аниқлаш ва рағбатлантиришга, мазкур аёллар тажрибасини кенг тадбиқ қилишга, партия тизимида ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтиришга, Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга уларни кенг жалб этишга, уларда лидерлик хусусиятларини шакллантиришга кенг эътибор қаратилди.

Тумандаги 19-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани Кенгашлари депутатлари, Олмалиқ шаҳар Кенгаши, “Аёллар қаноти” туман Кенгаши, тумандаги партия фаоллари иштирок этишди.

Танловни туман Кенгаши раиси Гўзал Жўраева кириш сўзи билан очиб берар экан, истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга, улар учун барча қулайликларни яратишга,  сихат-саломатлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Мазкур танловни юртимизда аёлларнинг сиёсий фаоллигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давомчиси эканлигини айтиб ўтди.

Танловда иштирокчилар “Таништирув”, “Сиёсий билимлар синови”, “Эркин мавзу” шартлари асосида беллашдилар. Шартлар бўйича чиқишларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.

Қатнашчилар биринчи шартга кўра, ўзларини  турли бадиий чиқишлар орқали таништирган бўлишса, иккинчи шартда ҳақиқий билимлар синови намоён бўлди. Учинчи шартда эса барча аёллар партиянинг мақсад-вазифаларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишларни кўрсатишди. Қизиқарли жараёнларга бой бўлган тадбир йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Ирода Ҳабибуллаева, 19-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, танлов ғолиби:

— “Адолат” партияси томонидан ташкил этилган бугунги танловда иштирок этганимдан бениҳоя хурсандман. Мазкур тадбир нафақат тажриба алмашишга, балки сиёсий билимларимизни янада кенгайишида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ғолибликни қўлга киритганим танловнинг кейинги босқичларида ҳам бундан-да фаол иштирок этишимга катта туртки бўлади.

 Ўзига хос тарзда ўтган беллашув ўзининг илиқ таассуротлари билан эсда қоларли бўлди. Энди навбат танловнинг вилоят босқичига. Албатта, бу жараёнда ҳам туман босқичи ғолиблари муносиб иштирок этишади.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланди was last modified: Февраль 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »