Тозалик — кундалик шиоримиз!

13 Февраль, 14:38 • Партия лойиҳаси, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик — кундалик шиоримиз! нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳудудий Кенгашларда “Тозалик йўлида бирлашайлик” шиори остида лойиҳа тарғиботи давом этаётган айни паллаларда Фарғона шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида, маҳаллаларда ҳамда жамоат жойларида ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда.

Мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама соғлом фикрли қилиб тарбиялаш, ижтимоий-сиёсий билимларини янада ошириш вазифаси шаҳар  партия Кенгашининг бош мақсадларидан бири саналади. Шу мақсад ижроси йўлида ўзбек халқининг асрлардан-асрларга ўтиб келаётган миллий қадриятларига, одоб-ахлоқ қоидаларига, ота боболаримизнинг ўгит ва насиҳатларига ёшларнинг амал қилишларини назорат қилишни ўз бурчи ва вазифаси деб ҳисоблайди.

Жумладан, куни кеча партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги 10-сонли, 38-сонли, 49-сонли ўрта умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда шаҳар партия Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова бошчилигидаги тарғибот гуруҳи — белгиланмаган жойларга маиший чиқиндилар ташлайдиган, покиза она заминни писта пўчоғи, сигарет қолдиғи, пластмасса  идишлар, целлофан  халта, қоғоз, сақич, нос ва бошқа чиқиндилар билан ифлослантирадиган, ҳаммамиз учун муқаддас бўлган ерга тупирадиган одамларга нисбатан муросасиз бўлишни ўқувчи ёшлар онгига сингдиришга бел боғладилар. Бунда ёшларнинг шуурига самарали таъсир кўрсатувчи партиянинг турли кўргазма — тарқатма материаллари, “Тозалик йўлида бирлашайлик” шиори остидаги ижтимоий видео-роликлардан фойдаланиб, поклик, озодалик ҳислатлари фойдалари тўғрисида тушунчалар бериб борилди.

Диёра Нодирова, 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси:

“Мактабимизда бўлиб ўтган бугунги давра суҳбатида юртимиз заминини ифлосланишдан сақлаш, уни ҳар бир қарич ерини асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди. Албатта, биз ҳам ўз бурчимизни яхши англаган ҳолда, аввало ўзимизни, мактабимизни, маҳалламизни, кўчаларимизни озода тутишга интиламиз ва юртимизни обод қилишда ўз ҳиссамизни қўшамиз.”

Тадбирдан сўнг ўқувчиларни мактаб ховлисини тозалашга, атроф-четда йўлга ташланган турли қоғозларни йиғишга киришганларини кўриб, тарғиботимиз амалий натижа бераётганидан қувондик.

Шу кунларда барчани озодалик ва саришталикка чорловчи бундай тадбирлар Фарғона шаҳри бўйлаб кўплаб таълим масканларида, маҳаллаларда ташкил этилмоқда.

Мафтуна СУЛТОНҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Тозалик — кундалик шиоримиз! was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »