Тозалик – соғлом ҳаёт гарови

6 Февраль, 11:46 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 125 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик – соғлом ҳаёт гарови нет

Соғлом яшаш тарзининг энг дастлабки омили бу тозаликка риоя этиш ва атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратишдир. Бугунги кунда энг долзарб мавзуга айланиб бораётган атроф-муҳит тозалиги жуда катта масъулиятни талаб қилади. Бу ўз-ўзидан яшаб турган маҳалламиз, кўчамиз, шаҳримизни тоза тутиш, турли чиқинди воситаларини тўғри келган ҳудуд атрофларига ташламаслик борасида аҳолининг экологик маданиятини шакллантиришни тақазо этади. Айни манашу муаммонинг олдини олиш борасида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирларини ташкил этишга катта эътибор қаратилди. Жумладан, партия Сиёсий Кенгаши томонидан қуйи ташкилотларига етказиб берилган плакатлар, флаерлар, буклетлар барча фуқароларни тозаликка жалб этди.

Партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши фаоллари ташаббускор кўрсатган ҳолда шаҳардаги маҳалла фуқаро йиғинлари, мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмалари қатори шаҳардаги озиқ-овқат ва хўжалик, китоб дўконлари харидорларига ҳам тарғибот қилишди. Бу албатта, барчада жуда катта таассурот қолдирди.

Мироншох Камолов, 38-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси:

— Мен “Китоб олами” дўконига ўзимга керакли китобни харид қилиш учун ташриф буюрар эканман, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси жуда катта қизиқиш уйғотди. Тўғриси, партия ходимлари билан суҳбатлашган чоғимда тозаликка риоя этиш, ҳар қандай атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашиш лозимлиги тўғрисидаги фикрларга эга бўлдим. Бу ташаббус мен каби ўртоқларимнинг экологик маданиятини шакллантирди, тозаликка риоя этиш омилини ривожлантирди.

Партия ходими ва фаолларининг лойиҳа доирасида амалга оширган ташаббуслари шаҳар фуқароларини бирдамликка чақирди. Бу орқали эса ҳар бир шаҳар аҳолиси ҳар қандай ҳолда ҳам тозаликка риоя этиши лозимлиги, атроф-муҳитни доим озода тутиши ҳамда экологик муаммоларнинг олдини олинишида ўз ҳиссасини қўшиши зарурлигини англаб олиши табиийдир.

Нозима АВЛИЁҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Тозалик – соғлом ҳаёт гарови was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »