Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

20 Февраль, 14:55 • Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 209 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида нет

Ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш жараёнида давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий тарбиясини такомиллаштиришдан иборатдир.

Ана шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилиб, амалда бўлган “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!”  лойиҳаси доирасидаги ўқув-семинарлар партиянинг Хоразм вилояти туман, шаҳар ташкилотлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида бириктирилган лекторлар томонидан вилоятнинг “Авесто”, “Бўзқалъа”, “Оқ олтин”, “Ача қалъа”, “Катли”, “Ойдин ҳаёт”, Катта боғ”, “Пичоқчи”, “Тараққиёт”, “Шовот”, “Меҳнатобод” каби маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.

Ўқув-семинарда юртимизда ва хорижда юз берган воқеалар тафсилоти, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 февралдаги Фармони, ҳамда “Ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништиришни таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори, Президентимиз раислигида ўтказилган фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш ҳамда Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишларда белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, сиёсий-ўқувда сиёсий партиялар ва уларнинг фаолиятлари, “Адолат” социал-демократик партиясининг амалдаги лойиҳалари ва уларнинг мазмун-моҳиятлари бўйича тушунчалар берилди. Ҳозирда вилоятимиз миқёсида амалга оширилаётган партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасининг мақсадлари, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атороф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Фарҳодов Азамат — Хонқа туман “Ойдин ҳаёт” маҳалласи фуқароси;

— Бугун бизнинг “Ойдин ҳаёт” маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонқа туман ташкилоти томонидан фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда мен сиёсий партиялар фаолиятига оид кўпгина маълумотлардан хабардор бўлдим, шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятлари, янги чиқарилган қонунлар бўйича ҳам тушунчага эга бўлдим. Бундай сиёсий-ўқувларни Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Республикамиз миқёсида амалга оширилаётганлиги, мамлакатимизда ва хориждаги воқеа-ҳодисаларни, амалга оширилаётган ишларни халққа юзма-юз етказиб, халқнинг бунга муносабатларини ўрганиши, шакллантириб боришлари, албатта ҳар биримизнинг юртимиздаги ва теварак-атрофимиздаги воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссимизни, сиёсий фаоллигимизни янада оширади.

Сиёсий ўқувда фуқаролар томонидан  партия ходимларига саволлар берилиб, юртимиздаги ислоҳотлар юзасидан муносабатлар билдирилди.

М.НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши Мафкуравий ишлар

бўйича ўринбосар

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида was last modified: Февраль 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »