Учқудуқда йилнинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди

6 Февраль, 09:26 • Аёллар қаноти, Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 44 марта кўрилди • Комментариев к записи Учқудуқда йилнинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аёллари ўртасида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” номли кўрик-танловнинг Учқудуқ туман  босқичи бўлиб ўтди.

Бугунги кунда туманда аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

Мазкур танловда партияга аъзо бўлган Учқудуқ Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси Адизова Ойдин, Туман Қизил ярим ой жамияти  бош мутахассиси Райимова Мафтуна, туман Ҳунармандлар уюшмаси мутахассиси Исматова Гулхаёлар иштирок этишди. Иштирокчилар танловнинг низомига асосан  шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг сиёсий билимдонлиги, партия ташкилотларида фаол фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ташаббускорлиги, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги, халқнинг урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, таомлари ва оила, оилавий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларга эгалиги, шу билан бирга, иштирокчи оила тўғрисидаги миллий қонунчиликни, жумладан, “Оила кодекси”ни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятидан яхши хабардор бўлиши, бадиий, расмий чиқишларга тайёр бўлиши каби мезонларга эга бўлганлигини инобатга олиб, адолатли баҳолаб бордилар.

Танлов шартлари юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аёллари ўртасида “Партиянинг оқила аёли” номли кўрик-танловнинг вилоят босқичига Райимова Мафтуна Рустамовна йўлланмани қўлга киритди.

Худди шундай кўрик танлов Кармана тумани, Навоий шаҳри ҳамда Қизилтепа туманларида бўлиб ўтди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Учқудуқда йилнинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »