Уюшмаган ёшлар ҳам сафимизга қўшилди

20 Февраль, 10:13 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар ҳам сафимизга қўшилди нет

Бугун улкан қурилиш майдонига айланган Андижонда ободонлаштириш ва яратувчилик ишлари ҳам доимий ишга айланган. Қайси бир ҳудудга борманг “Менинг обод маҳаллам!” шиори остида амалга оширилаётган тозалов ишларининг гувоҳи бўласиз.

Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партиясининг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси бу борада дадил қадам бўлди. “Адолатчилар”нинг бу ташаббусини корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоалари, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаоллари ва фаол ёшлар қўллаб-қувватламоқда. Ташкил этилаётган ободонлаштириш тадбирларида иштирок этувчилар сони ортиб боряпти.

Жумладан, партиянинг Хўжаобод туман кенгаши ташаббуси билан  ўтказилган “Озод юртим-обод юртим” шиори остидаги акция ўзига хос  байрамга айланди. Шу куни маҳаллий кенгаш депутатлари ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муассасалари ва хонадонларда бўлиб тозалик ва экология мавзусида суҳбатлар ўтказдилар. Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, тозаликнинг инсон саломатлигига таъсири, обод юртга озодалик ярашиши тўғрисида сўз борди. Айни шу мавзуда тайёрланган тарқатма материаллар иштирокчиларга етказилди.

— Хўжаобод тиббиёт коллежи жамоаси бизнинг ташаббусимиздан руҳланиб тарғибот гуруҳига қўшилди, — дейди Хўжаобод туман кенгаши депутати Одинахон Темирова. — Йигирмадан ортиқ маҳаллаларда айни шу мавзуда суҳбатлар ўтказилди. Хонадонларга кириб борилди, фахрийларнинг яшаш уйларида Ёш адолатчилар томонидан ҳашар ўтказилди. Қувонарлиси, маҳаллардаги уюшмаган ёшлар ҳам бу ҳаракатнинг фаол аъзосига айланди.

Маҳалла гузарлари ва марказий кўчалардан ўрин олган умумхалқ ҳашарига чорловчи шиорлар барчани уюшқоқликка, ўз уйи ва маҳалласини озода сақлашга бошламоқда. Хўжаободда бошланган тадбир қўшни туманларга ҳам кўчди.

Йигитали БЕКБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хўжаобод туман кенгаши раиси

Уюшмаган ёшлар ҳам сафимизга қўшилди was last modified: Февраль 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »