Уюшмаган ёшлар масаласи эътиборда

14 Февраль, 14:19 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар масаласи эътиборда нет

Навоий вилоятида партия фаоллари, туман ва шаҳар Кенгашларида тузилган Ишчи гуруҳлари томонидан ҳар бир ҳудуд ва маҳаллалар кесимида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган ҳамда ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ўтган давр мобайнида 123 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу йиғилишларда 3198 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди ва 654 та хонадонга ташриф буюрилди. Олиб борилган амалий ишлар натижасида Навоий вилоятида 17 нафар уюшмаган ёшлар иш билан таъминланди, 6 нафар чет элдаги ёшлар Ўзбекистонга қайтарилди, 456 нафар ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг сессиясига партия томонидан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масалалар киритилди.

Жумладан, Навоий шаҳар “Зарафшон” МФЙ  Зарапетян кўчаси 16-уй, 35-хонадонда яшовчи ака-ука Рафаель Закиров ҳамда Дамир Закировлар 2016 йил Россия Федерацияси Санкт-Питербург шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Ҳозирда фуқаро Р.Закиров хусусий фирмада ишчи бўлиб ишлайди. Оила аъзолари билан ҳар ҳафтада телефон орқали гаплашиб туради.

Олиб борилган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида “Зарафшон” МФЙ Зарапетян кўчаси 16-уй, 35-хонадонда яшовчи, 2016 йил Россия Федерацияси Санкт-Питербург шаҳрига иш қидириб кетган . Дамир Закиров ўз уйига қайтарилди.

Тайин бир машғулотга эга бўлмаган уюшмаган ёшлардан “Зарафшон” МФЙ Зарапетян кўчаси 16-уй, 12-хонадонда яшовчи фуқаро Умида Бозорова иш топишда амалий ёрдам сўраган бўлиб, фуқаро У.Бозоровани иш билан таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Рустам Хайитов томонидан Навоий шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови юборилиб, мутахасислиги бўйича ишга жойлаштирилди.

Зарафшон шаҳар “Мурунтау” МФЙ 3-кўча, 72-уй, 3/4-хонадонда яшовчи фуқаро Сиддиқов Шерзод 1993-йил туғилган, маълумоти ўрта махсус (електротехник касби). Сиддиқов Шерзоднинг отаси Сиддиқов Обид билан суҳбат чоғида ўғли ишлаш мақсадида чет элга кетганлигини, ҳозирги кунда эса, Москва шаҳрида ресторанда ишлашини соғ-саломат эканлиги ва улар билан ҳафтада 2-3 марта гаплашишини билдирди.

Зарафшон шаҳар “Мурунтау” МФЙ 3- кўча, 36-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро Рафторбек Шарипов 1991-йил туғилган маълумоти ўрта махсус. Шарипов Рафторбекнинг онаси билан суҳбат чоғида ўғли ишлаш мақсадида чет элга кетганлигини ва ҳозирги кунда ҳайдовчилик билан шуғулланишини айтди. Улар билан телефон орқали алоқа қилиб туришини билдирди.

Кармана туман “Варқ” МФЙ Сахат Сафар кўчасида яшовчи Тожи Тўхтаев билан суҳбатлашилганда ўғли Фарход Тўхтаев 1996 йилда туғилган ўрта-махсус маълумотга эгалиги, ишга жойлаша олмаганлиги сабабли 2017 йил 27 январда Россия Федерацияси Нижний Новгород шаҳрига ишлаш учун кетган. Айни пайтда Нижний Новгород шаҳридаги хусусий савдо мажмуасида ишчи бўлиб ишлайди. Оила аъзолари билан ҳар ҳафтада телефон орқали суҳбатлашиб туради.

Олиб борилган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида “Варқ” МФЙда яшовчи Мўминов Рустам билан суҳбатлашилганда ўғли Мўминов Дўстжон 2016 йил 31 январда Туркия давлатига ишлаш мақсадида кетганлиги аниқланиб ўз уйига қайтарилди. Фуқаро Мўминов Дўстжон ўрта махсус маълумотли эканлиги ҳисобга олиниб, ишга жойлаштириш мақсадида Кармана туман Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилинди ва уни иш билан таъминлаш чоралари кўрилиб мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди.

Ота-оналар билан суҳбат ўтказилганда фарзандлари ўз мутахассисликлари бўйича иш топа олмаганлиги ва ойлик иш ҳақининг камлиги сабабли ишлаш учун чет элга кетганликлари аниқланди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Уюшмаган ёшлар масаласи эътиборда was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »