Уюшмаган ёшлар муаммолари бартараф этилмоқда

22 Февраль, 11:43 • Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 374 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар муаммолари бартараф этилмоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан тасдиқланган дастури ижроси юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, сиёсий партияларнинг ёшлар билан ишлаш фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ва натижалари бўйича ёшлар билан ишлаш аҳволини тубдан ўзгартириш ва соҳадаги ишларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ички ишлар органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Худди шундай таркибдаги ишчи гуруҳлари партиянинг туман, шаҳар Кенгашларида ҳам ташкил этилди.

Уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ички ишлар бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, бандликка кўмаклашувчи марказ билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда ва маҳаллалар кесимида чет элдаги ҳамда диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилди. Белгиланган ҳамкорлик режасига асосан ҳар бир ҳудудга партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари бириктирилди. Бугунги кунгача чет элга чиқиб кетган ҳамда диний оқимга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, ёшларнинг 1214 нафар ота-оналари билан суҳбатлар ва учрашувлар уюштирилди. Ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари, учрашувлар ҳамда суҳбатлар натижасида жорий йилнинг 10 февралигача 1546 нафар чет элларга чиқиб кетган ёшлар юртимизга қайтарилди.

Белгиланган ҳамкорлик режасига асосан ҳар бир ҳудудга партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатлари якуни бўйича хулосалар партия вилоят Кенгаши томонидан умумлаштириб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан чет элга чиқиб кетган, диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни Ўзбекистонга қайтариш, диний оқим таъсиридан халос этиш, ишга жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар, шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида дастурлар ишлаб чиқилган. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жойларда ўтказилган суҳбатлар ва учрашувларда чет элга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали 1795 нафари билан алоқалар ўрнатилиб, улар мамлактимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида Жиззах вилоятида ҳар бир ҳудуд, маҳалла кесимида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган 13 168 нафар, диний оқимларга кириб кетган 21 нафар, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган 13 544 нафар ёшлар аниқланди, улар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳудудларидан турли диний оқимларга кириб кетган 21 нафар ёшларнинг барчасини ота-оналари билан доимий равишда суҳбатлар олиб борилмоқда. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бугунги кунгача уларнинг 5 нафари диний оқимлардан қайтарилди.

Ёшларнинг 1436 нафари иш билан таъминланди. 8335 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссиясига партия томонидан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масала киритилди.

Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия лойиҳалари доирасида уюшмаган ёшлар иштирокида 45 маротаба турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларга 5 мингдан зиёд ёшларнинг иштироки таъминланди. Тадбирларда иштирок этган уюшмаган ёшларнинг 1500 нафари партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Уюшмаган ёшлар муаммолари бартараф этилмоқда was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »