Уюшмаган ёшлар партия эътиборида

14 Февраль, 11:13 • Ёш адолатчилар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар партия эътиборида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонқа туман Кенгаши, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманнинг “Эзгулик”, “Дўрмон”, “Маданий ер”, “Пахтакор” маҳаллаларида уюшмаган ёшлар билан учрашувлар, тарғибот тадбирлари олиб борилди. Тарғибот тадбирларида “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар, айниқса, банд бўлмаган ёшларни қайта касб-ҳунарга тайёрлаш, малакасини ошириш, уларнинг олган билимларини янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор Олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимлари очилганлиги, ёшларнинг қизиқиш ва иқтидорларидан келиб чиқиб, спортнинг бирон бир тури билан шуғулланиб, муайян натижаларни қўлга киритишлари ёки ижодий фаолиятларини, интеллектуал салоҳиятларини юзага чиқаришда мамлакатимизда навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Мамлакатимизда ёш ишбилармон тадбиркорларга кенг имкониятлар эшиги очилган. Республикамизда тадбиркорлик субъектларининг 18 фоизини ўттиз ёшгача бўлган тадбиркорлар ташкил этиб, ҳозирги кунда бу ёш тадбиркорлар ўз фаолиятида юқори марраларга эришиб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшиб келаётганликлари бўйича айтилиб, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишлари кучайтирилди.

Шунингдек, маҳаллада бир бола адашиб, нотўғри йўлга кириб кетар экан бундан аввало унинг тенгдошлари хабардор бўлиши, бепарво бўлмасликлари, тўғри йўл кўрсатишлари лозимлиги, ҳозирги вақтда чет элда ишлаб юрган айрим ёшларнинг билиб-билмай терроризм ва экстремизм чангалига тушиб қолаётганликлари, одам савдоси билан боғлиқ муаммолар, тумандаги бўш иш ўринлари рўйҳати ва Ўзбекистон Меҳнат Вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги ish.mehnat.uz сайти орқали мавжуд  бўш иш ўринлари билан танишиб боришлари, хорижда ишлаш тартиблари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Жамшид Эгамбердиев – учрашув иштирокчиси уюшмаган ёшлардан;

— Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонқа туман “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларининг олиб бораётган бу ҳайрли ишлари мен каби хорижда ишлашни орзу қилиб юрган кўпгина тенгдошларимни кейинги ҳаёт йўлларини белгилашда, нафақат ўзлари балким тенгдошларининг ҳаётларига бефарқ бўлмай, юрт равнақи, халқ манфаатини ҳар нарсадан устун эканлигини англаган ҳолда, шу Ватаннинг, ота-онасининг берган тузини, ишончини оқлашга хизмат қилишига ишонаман. Шу билан биргаликда менга бу борада ўзларининг беминнат маслаҳатларини бериб, йўл-йўриқлар кўрсатиб, мени қайта касб ўрганишга йўналтирганликлари учун партия фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Манзура НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши раисининг

Мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

Уюшмаган ёшлар партия эътиборида was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »