Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2017 йилги бюджети ижроси ва 2018 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида

9 Февраль, 19:57 • Ижроқўм, Марказий аппарат, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2017 йилги бюджети ижроси ва 2018 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 16 мартда тасдиқланган “Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом ва ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.

Марказий ва ҳудудий партия ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жойларда ташкилий-партиявий, мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш натижасида 2017 йил мобайнида партия аъзоларининг сони 69 124 кишига кўпайиб, 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, 226 346 кишига етди. Бунда партиянинг белгиланган тартибда давлат томонидан молиялаштирилиши партия фаолиятини самарали ташкил этишга имкон яратди.

Партия Уставига биноан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг пул маблағлари давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан, партияга аъзолик бадалларидан, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслар хайрияларидан, шунингдек, амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа тушумлардан шаклланди.

Ҳисобот йили бошида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан партия даромадлар режаси ҳамда харажатлар сметаси тасдиқланиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Марказий аппаратига кўрсатмалар берилди. Йил давомида Ижроия қўмита мунтазам равишда бу фаолиятнинг назоратини олиб борди ва зарурияти туғилган ҳолларда харажатлар сметасига ўзгартишлар киритилди.

2017 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 9 млрд. 32 млн. 155 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан, 8 млрд. 32 млн. 240 минг сўми партия Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига сайлов учун 173 млн. 999 минг сўм, партия аъзолик бадалларидан 774 млн. 326 минг сўм, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари 910 минг сўм, 5 млн. 222 минг сўм бошқа тушумлар ҳамда 45 млн. 458 минг сўм бошқа ҳисобварақлардан тушумлар ҳисобланади.

2017 йилда жами 8 млрд. 843 млн. 942 минг сўм маблағ харажат қилинди. Шундан, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлиги сайлов учун 108 млн. 275 минг сўм сарфланиб, 65 млн. 724 минг сўм ишлатилмай қолган маблағ давлат бюджетига қайтарилди.

Бундан ташқари, 2017 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар сарфланди:

— ижро этувчи аппаратнинг жорий харажатлари учун 7 млрд. 835 млн. 704 минг сўм;

— партия аъзоларининг ОАВда чиқишини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш харажатлари 97 млн. 980 минг сўм;

— партия фаолларини ўқитиш, семинарлар ва тренинглар ўтказиш харажатлари 30 млн. 250 минг сўм;

— асосий воситалар сотиб олиш 707 млн. 94 минг сўм;

— пенсия ва суюнчи пули харажатлари 44 млн. 220 минг сўм;

— бошқа харажатлар 20 млн. 419 минг сўм.

Партиянинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари 2017 йилда 780 млн. 458 минг сўмни ташкил этган бўлиб, улардан 774 млн. 326 минг сўми аъзолик бадалларидан, 910 минг сўм юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамларидан, 4 млн. 888 минг сўм “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасидан тушган тушум, 331 минг сўм банк фоизи ҳисобидан ҳамда 3 минг сўм утилизацияга берилган товар-моддий бойликлардан тушум ҳисобидан шаклланган.

2018 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фондига боғлиқ харажатларга 25 фоиз ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 97,7 фоиз, дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар учун 0,9 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 0,8 фоиз, хизмат сафари билан боғлиқ харажатларга 0,4 фоиз ва бошқа харажатларга 0,2 фоиз назарда тутилган.

2018 йилда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, бу миқдор барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фондига боғлиқ харажатларга 25% ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 25 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 7 фоиз, партиявий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан, партия фаолларини ўқитиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 13 фоиз, асосий воситалар, жумладан, автотранспорт воситалари, оргтехника, алоқа воситалари, мебель жиҳозлари, товар-моддий бойликларни харид қилиш учун 42 фоиз, хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар учун 3 фоиз, партия устав фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларга 10 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2017 йилги бюджети ижроси ва 2018 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида was last modified: Июнь 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »