Ватан келажаги ёшлар қўлида

5 Февраль, 14:56 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан келажаги ёшлар қўлида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Мирзаобод туман уй – жой коммунал қурилиш касб – ҳунар коллежида Партиянинг Мирзаобод туман Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбир доирасида бугунги кунда жаҳоннинг айрим минтақаларида рўй бераётган террорчилик хатти-ҳаракатлари, қонли тўқнашувлар, халқимиз, аввало ўсиб келаётган ёш авлодда мутаассиблик, ўзаро низо, урушларнинг мудхиш ва вайронкор оқибатлари ҳақида тизимли тасаввур қилиш, юртимиз аҳолиси, хусусан ёшлар ва аёллар онгини захарлашга уринаётган кучларга алданмаслик учун ғоявий иммунитетни ошириш ва жойларда кучайтирилган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириб бориш борасида сўз юритилди.

Бугунги кунда дунёнинг мафкуравий манзараси жуда мураккаблашиб кетди. Ҳозирда жаҳон бўйлаб “ахборот уруши” кетаётганини ҳар биримиз пайқашимиз қийин эмас. Мана шу қўштирноқ ичидаги ахборот урушидан, фарзандларимиз онгини захарлашга, шу йўл билан миллий қадриятларимизга путур етказиш мақсадида қилинаётган ҳаракатлардан воқиф бўлишимиз, уларни сақлаб қолишимиз, ахборот таҳдидларини бартараф этиш учун бор имкониятларимизни ишга солган ҳолда изчил курашмоғимиз лозим.

Шерали ШОЙЗОҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Мирзаобод туман Кенгаши раиси

Ватан келажаги ёшлар қўлида was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »