Ватанимиз ўғлонлари – бизнинг қалқонларимиз

13 Февраль, 10:30 • Давра суҳбати, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 146 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватанимиз ўғлонлари – бизнинг қалқонларимиз нет

Хоразм вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуаси йиғилиши қарорига мувофиқ, Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг 2018 йил 18 январдаги 16/11-сонли ёзишмасининг ижроси юзасидан тумандаги 37-сон умумтаълим мактабида “Veteran” жангчи-фахрийлар бирлашмаси, Ўзбекистон Адолат СДП Хонқа туман ташкилоти ҳамкорлигида ўқувчи ёшлар ўртасида учрашув давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида “Veteran” жангчи-фахрийлар, партия фаоллари,  мактаб ўкитувчилари ва ўкувчилари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти ташкилоти “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси Жонибек Ражапов армиямизнинг бугунги кунда ватанимизнинг мукаддас сарҳадлари, халкимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, мусаффо осмонимизнинг ишончли ҳимоясини таъминлашга кодир эканлигини кайд килиб, бу ватан барчамизники, шу юртнинг тинчлиги, ободлиги, фуқароларимизнинг фаровонлиги учун барчамиз масъуллигимиз, шу билан бирга биз туғилиб ўсган юртда инсон манфаатлари энг олий қадрият эканлиги, шунингдек, ёшларимизга яратилаётган шарт – шароитлар, имкониятлар ҳақида гапирди.

Тадбирда сўзга чиққан “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Хонқа туман Кенгаши раиси Хабибулла Машарипов 1979-1989 йиллар мобайнида Афғонистон ҳудудида бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда вилоятимиздан 3260 нафар жангчи-фахрийларимиз мардонавор иштирок этганлиги, 2018 йил 15 февралда МДҲ мамлакатларида барча жангчи-фахрийлар иштирокида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тўҳтатилганлигини 29 йиллиги кенг нишонланиши борасида тушунча берди. Ушбу сана муносабати билан Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги барча таьлим муассасаларида, ёшлар ўртасида юртимиздаги тинчлик осойишталикни қадрлаш, бу азиз неьматни асраб-авайлаш каби улуғвор туйғуларни янада мустаҳкамлаш, жангчи-фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳалок бўлган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш лозимлиги борасида гапирди. Давра суҳбати давомида байналмилалчи жангчиларнинг жанг майдонидаги хотиралари ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, она ватанни янада кўпроқ севишга, ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашга чақирди. Айниқса 37-сон умумтаьлим 2-е синф ўқувчиларини она ватанимизни мадҳ қилувчи шеьрий чиқишлари давранинг файзига янада файз қўшди.

Давра суҳбатидан кейин  тумандаги “Мотамсаро она” ҳайкалига гулчамбарлар қўйилди.

Сарвар ҚАЗАҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хонқа туман ташкилоти

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

Ватанимиз ўғлонлари – бизнинг қалқонларимиз was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »