Янги қонун депутатлар муҳокамасида

6 Февраль, 10:30 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги қонун депутатлар муҳокамасида нет

Юртбошимизнинг “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларнинг давомчиси бўлди. Эндиликда ушбу қарор ижроси доирасида юртимизда маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга эришадилар.

Куни кеча Қувасой шаҳар партия Кенгашида бўлиб ўтган партиянинг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ишчи йиғилишида ҳам мазкур қарор чуқур ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳрида фармацевтика назорати юклатилган барча ваколатли органлар томонидан сифати кафолатланмаган, қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларини кириб келиши, тайёрланиши ҳамда сотилишини олдини олиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилиши ва қўшма чора-тадбирлар белгиланиши зарурлиги халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Турсунали Хомидов, партиянинг халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси:

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, ўтган йилнинг иккинчи ярмида дори воситаларининг ноқонуний савдоси ҳолатлари вилоятнинг чегара ҳудуди бўлган Қувасой шаҳрида кескин кўпайиб кетганлиги, яъни жисмоний шахслар томонидан қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситаларининг ноқонуний йўллар билан олиб ўтилиши, тайёрланиши ва дорихоналарда сотилиши аниқланаётганлиги биз депутатларни жиддий ташвишга солаётган эди. Эндиликда бу бўйича депутатлик назоратини ўрнатишда мазкур қарор бизга катта ёрдам беради. Айниқса, шу хусусидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУКнинг 2017 йил
11 декабрдаги 29/09-5799-сонли мурожаати ҳатда кўрсатиб ўтилган муаммолар ва камчиликлар ҳам гуруҳимиз аъзолари томонидан таҳлил этилди.”

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, депутатлар ишчи режасига кўра, Қувасой шаҳрида ноқонуний ва сифати кафолатланмаган, қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини кириб келиши, тайёрланиши ҳамда сотилишини олдини олиш юзасидан партия гуруҳининг  ўрганишларни олиб бориш, ноқонуний дори воситалари ва тиббиёт буюмларини шаҳар ҳудудига кириб келиши, сақланиши, тайёрланиши ҳамда реализациясини олдини олиб бориш ҳамда натижалари юзасидан навбатдаги сессияга масалалар киритиш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шаҳарга импортдан келаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳажмини қисқартириш, шунингдек, аҳолига арзон ва сифатли маҳаллий ишлаб чиқарилган дори-дармон воситаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида шаҳарда “Фармацевтика Дастури” доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар фаолиятини доимий мониторингини олиб бориш, улардаги мавжуд муаммоларни шаҳар, вилоят ва республика даражасида ҳал этилишини ўрганиб, бартараф этилиши юзасидан асосланган таклифларни халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши раҳбарига киритиб бориш вазифалари устувор этиб белгиланди.

Шунингдек, шаҳарда сифати кафолатланмаган, қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини кириб келиши, тайёрланиши ҳамда сотилишини олдини олиш юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан депутатлик гуруҳининг танқидий ва таҳлилий мақолаларини маҳаллий газеталарда чоп этиш, вилоятнинг “Фарғона” телевидениесида ўрганишлар таҳлилига бағишланган дебат ташкил этиш ишлари ҳам гуруҳ режасидан ўрин эгаллади.

Депутатларимиз янги қонун талаблари ва мақсадини муҳокама этар эканлар, юртимизда  тиббиёт соҳаси янада тараққий этаётгани, аҳоли саломатлигига кўрсатилаётган эътибор  тобора ошиб бораётганини қайд этдилар.

Дилобар МИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қувасой шаҳар Кенгаши раиси

Янги қонун депутатлар муҳокамасида was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »