Янгиариқда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди

13 Февраль, 10:25 • Аёллар қаноти, Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Янгиариқда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди нет

 Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган  “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари Хоразм вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ва юқори савияда ўтказилмоқда.

Янгиариқ туман ташкилоти “Аёллар Қаноти” Кенгаши томонидан ўтказилган кўрик-танловда аёлларимизнинг ташаббускорлиги, ғоявий, мафкуравий ва маънавий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий билими, партиянинг Сайловолди дастури ва Устави борасидаги билими, эришган ютуқлари, миллий қонунчилигимиздан хабардорлиги, уларнинг лидерлик ва нотиқлик қобилиятлари, миллий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, иштирокчиларнинг ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги, амалга оширган ишлари белгиланган мезонлар доирасида очиқлик, шаффофлик, адолатлилик тамойиллари билан баҳоланди.

Кўрик-танловнинг туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган Янгиариқ туман 24-сон умумий ўрта таълим мактаби, тарих фани ўқитувчиси Маткаримова Гулноза “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”нинг I даражали дипломи билан тақдирланиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гулноза Маткаримова кўрик-танлов ғолиби;

— Юртимизда Хотин-қизларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг имкониятлар эшиклари очилган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди Дастурида ҳам Хотин-қизларни, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни жамиятда муносиб ўринни эгаллашлари, ўз салоҳиятларини, билимларини намоён этишлари учун алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этган ҳолда, ушбу кўрик-танлов менинг сиёсий-ҳуқуқий билимларимни янада оширишда ва мамлакатимиздаги сиёсий-ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишимга замин яратди.

Кўрик-танлов иштирокчилари Мадаминова Юлдуз иккинчи, Қурёзова Зубайда учунчи даражали дипломларни қўлга киритишган бўлса, кўрик-танловнинг бошқа иштирокчилари “Йилнинг энг фаол ташаббускор аёли”, “Йилнинг энг фаол нотиқ аёли”, “Йилнинг энг фаол тарғиботчи аёли” номинациялари ҳамда партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манзура НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгашининг

Мафкуравий ишлар бўйича

раис ўринбосари

Янгиариқда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »