Юксак эътибор

16 Февраль, 15:10 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 210 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак эътибор нет

Аёллар — жамиятимизнинг етакчи кучи. Уларни қўллаб-қувватлаганимиз сайин жамият тараққий этади, оилалар мустаҳкамланади. Бу борада мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, истеъдодлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, шу билан бирга, оила институтини мустаҳкамлаш хусусида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 2 февраль куни қабул қилган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам мамлакатимизда аёлларга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг бир ифодаси бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, мустаҳкам оила барпо этиш, анъанавий оилавий қадриятларни эъзозлаш, ажралишларни олдини олиш бўйича шу кунга қадар бу йўналишдаги масъул мутасаддилар томонидан амалга оширилган ишлардан қониқмаганликлари ва мазкур Фармоннинг қабул қилиниши заминида келажак авлоднинг соғлом давомчилари, жамиятнинг негизи ҳисболанган оилаларнинг манфаати тургани барчамизга аёндир.

Тўғри, ўтган йиллар давомида ҳудудлардаги хотин-қизлар қўмиталари вакиллари томонидан ҳам хотин-қизларимизни маданий ва маърифий тадбирларга жалб этиш, фаол аёлларни рағбатлантириш, кўрик-танловлар ташкиллаш бўйича кўп ишлар бажарилди. Лекин аксарият аёлларнинг оилавий муаммолари, ёлғиз оналар, ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги, қишлоқ жойлардаги фаол бўлмаган хотин-қизларнинг қўллаб-қувватланиши каби масалаларда қўмитага зарурий ваколатларнинг етишмаслиги, ташкилий-штат тузилмаси талабга мувофиқ эмаслиги кўплаб вазифаларни бажаришда тўсиқ бўлмоқда эди.

Эндиликда Фармонда белгилаб берилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, айниқса, меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини йўлга қўйилиши оналаримиз, қадрли қизларимиз, опа-сингилларимизни миннатдорчилигига сабаб бўлмоқда.

Айниқса, кутилган ўзгаришлар қаторида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимини жорий этилиши — келгусида энг чекка ҳудудлардаги маҳалла аёлларини ҳам муаммо ва таклифларини ўрганишда катта ёрдам беради.

Шунингдек, “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига юклатилган “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш каби бир қатор масъулиятли вазифалар ижроси келажакда мамлакатимизда мустаҳкам оила институтини барпо этишга замин яратади.

Дилноза ЭРМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Юксак эътибор was last modified: Февраль 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »