Юксак эътиборнинг ёрқин намунаси

10 Февраль, 11:31 • Аёллар қаноти, Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак эътиборнинг ёрқин намунаси нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди. Очиғи, мазкур йўналишда айни кунга қадар йўл қўйилган мавжуд камчиликлар Фармонда алоҳида эътиборга олиниб, уларнинг барчасини бартараф этишда қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги айни муддаодир.

Хусусан, Фармонга мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва туғиш ёшидаги аёлларга зарур маслаҳатларни беришга ихтисослашган “аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этилиши, жорий йилнинг 1 апрелидан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимининг жорий этилиши каби эзгу ва долзарб вазифалар ижроси юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларни янда юқори чўққига кўтаришига ишонамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари билан иш режамизга мувофиқ туманларнинг чекка қишлоқларига хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш учун борганимизда, аёлларнинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаатларига жуда кўплаб дуч келамиз. Ушбу мурожаатларни партиямиз депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этишга ҳаракат қилиб келяпмиз.

Мазкур Фармонда ишлаш истаги бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, аёлларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

Қувонарлиси, Фармон ижросини амалда таъминлаш мақсадида 5 та бўлим ва 56 та банддан иборат “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Энди мана шу Дастур асосида иш фаолиятимизни янада тўғри, изчил ва тизимли ташкил қиламизки, бу мезон жойларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишимизда катта таянч бўлади.

Дилрабо НАРМУРАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилояти Кенгаши аёллар қаноти раиси

 

Юксак эътиборнинг ёрқин намунаси was last modified: Февраль 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »