Ютуқлар ўзимизники, камчиликларни бартараф этиш зарур

27 Февраль, 11:00 • Қорақалпоғистон Республикаси, Пленум, Янгиликлар • 238 марта кўрилди • Комментариев к записи Ютуқлар ўзимизники, камчиликларни бартараф этиш зарур нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Пленум йиғилишида туман Кенгашининг ва депутатлик гуруҳининг 2017 – йилдаги фаолияти сарҳисоби кўриб чиқилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгашининг 2017 – йилдаги фаолияти тўғрисида туман Кенгаши раиси И.Палвоновнинг маърузасида таъкидланганидек, партия тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни халқ билан юзма-юз мулоқот куни, шунингдек, сешанба маҳаллаларда сиёсий ўқувлар куни деб эълон қилиниб партиянинг барча даражадаги депутатлари ва фаоллари ушбу мулоқотларга кенг жалб қилинган.

Ўрганишлар давомида аҳоли билан 40 дан ортиқ мулоқотлар ташкил этилиб, 100 га яқин турли кўринишдаги муаммолар ўрганилган.

Улардан 50 та муаммоларга тегишли мутасадди ташкилотлар кўмагида ижобий ечим топилган бўлса, бошқаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 30 га яқин депутатлик сўровлари жўнатилиб, ўз вақтида жавоблар олинишига эришилган.

Ҳисобот йилида халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, каби қатор партия лойиҳалари доирасида партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Ўтган йил давомида партия Амударё туман Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши доимий комиссиялари муҳокамасига 7 та, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессиялари кун тартибига 4 та масала киритилиб, қарорлар қабул қилинишига эришилган.

Шунингдек, пленумда ўтган йилда аъзолик бадали режаси тўлик бажарилгани билан, аъзолар сонини ошириш бўйича режанинг бажарилмагани танқид остига олинди.

   Пленумда жорий йилда БПТ рисларига аъзолар сонини ошириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан кўпроқ ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, инновацион фикрлайдиган ёшларни излаб топиш ва рағбатлантириб бориш юзасидан келишиб олинди.

    Пленум кун тартибида кўрилган масалалар  юзасидан қарорлар қабул қилинди.

  Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий

Кенгаши матбуот хизмати котиби

Ютуқлар ўзимизники, камчиликларни бартараф этиш зарур was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »