Жиззах шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди

14 Февраль, 16:54 • Аёллар қаноти, Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 125 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззах шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди нет

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги “Сайилжой” академик лицейининг фаоллар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очиб бериш мақсадида сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П. Ҳамзаев мамлактимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, хусусан хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг ҳиссасини кенгайтириш, оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар борасида сўз юритди.

Танловда партиянинг фаол аъзоларидан бўлган 5 нафар иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, эркин мавзу каби шартлар асосида ўзларининг сиёсий билимларини синовдан ўтказишди.

Иштирокчилар 3 шартни амалга ошириш давомида партиямиз электорати манфаатларига даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб беришди. Шу билан бир қаторда қонунларни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир ўзларининг асосли ва аниқ таклифларини билдирдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра Зарнигор Мадиҳонова 3 ўринни, Нафиса Эгамова 2 ўринни ва  Нигора Хасанова фахрли биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик-танлов иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

Жиззах шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »