Жиззах вилоятида “Евро-5” стандартидаги мотор ва авиация ёнилғиси ишлаб чиқарилади

9 Февраль, 10:51 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 136 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззах вилоятида “Евро-5” стандартидаги мотор ва авиация ёнилғиси ишлаб чиқарилади нет

Мамлакатда ҳар йили бир неча марта ёқилғи тақчиллиги кузатилади. Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларда узундан-узун навбатлар юзага келиб, бундан фойдаланиб қолаётган ёқилғи чайқовчилари бензин нархини ошириб юбормоқдалар. Маълумки Фарғона ва Бухоро вилоятларида нефтни қайта ишлаш заводлари фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг учинчи нефтни қайта ишлаш заводи Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги “Чимқўрғон” қишлоғи яқинида барпо этилмоқда. Бунёд этилаётган нефтни қайта ишлаш мажмуасида йилига
5 миллион тонна нефт қайта ишланиб, “Евро-5” стандартидаги юқори сифатли мотор ва авиация ёнилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа бир неча турдаги маҳсулотлар олинади.

Завод қурилиши “Jizzakh Petrolium” қўшма корхонаси ҳамда бош пудратчи – “Enter engineering Ltd” компанияси ва унинг ҳамкорлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

Янги мажмуага Россия ва Қозоғистон конларидан қазиб олинаётган хомашё нефт қувури орқали етказиб берилади. Маълумки, Омск – Павлодар – Чимкент нефт қувури тармоқларидан бири Жиззах вилоятига яқин ҳудуддан ўтган. Шу ердан янги мажмуагача узунлиги 100 километрлик қувур ётқизилади. Лойиҳа доирасида қозоғистонлик шериклар узунлиги 168 километрлик нефт қувурини реконструксия қилиб, насос станциялари ва техник иншоотлар қуриб беради.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, корхона саноат усулида ишга туширилгандан сўнг бу ерда 2 мингта иш ўрни яратилади. Маълумки, нефт-кимё тармоғидаги ҳар бир иш ўрни тармоқ билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда ҳам яна бир неча янги иш жойларини яратади. Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, корхона ишга тушиши билан 16 мингдан ортиқ юқори даромадли янги иш ўрни пайдо бўлиши мўлжалланмоқда. Бу эса ишсизлик муаммосини камайишига, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожлинишига олиб келади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Жиззах вилоятида “Евро-5” стандартидаги мотор ва авиация ёнилғиси ишлаб чиқарилади was last modified: Февраль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »