Жиззахда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди

21 Февраль, 15:20 • Аёллар қаноти, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 221 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди нет

Мамлакатимиздаги фаол ва ташаббускор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ечимини топмаган муаммоларини аниқлаш, партия сафига ташаббускор, ижтимоий-сиёсий фаол, етук билим ва малакага эга хотин-қизларни жалб этиш ҳамда аёлларнинг тиббий, сиёсий, иқтисодий, экологик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танлови ташкил этилган.

Жиззах шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабининг тадбирлар залида мазкур кўрик танловнинг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу кўрик-танловда жамоа ва оилада намуна кўрсатаётган, шаҳар ва туманларда биринчиликни қўлга киритган аёллар, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Танлов давомида иштирокчилар лойиҳа тақдимоти, қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш ҳамда норматив ҳужжатларни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир асосли ва аниқ таклифларни билдириш, сиёсий ҳозиржавоблик каби шартлар асосида беллашдилар.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати, ҳакамлар ҳайъати аъзоси  Д.Ҳакимова

Бугунги танловда ижтимоий-сиёсий фаол аёллар жамият тараққиётининг етакчи кучи эканлиги алоҳида таъкидланиб, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилмоқда. Уларнинг мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Иштирокчилар ўзларининг ҳар бир қирралари ҳамда ижодий истеъдодларини намойиш қилишди. Танлов шартлари бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир иштирокчининг чиқишларини адолатлилик билан баҳолаб бордилар.

Танлов якунига кўра Зарбдор туманидан ташриф буюрган Соҳиба Абдураззоқова учинчи ўринни, Зомин туманидан ташриф буюрган Мадина Сайдвалиева иккинчи ўринни, Ш.Рашидов туманидан ташриф буюрган Камола Нишонова эса фахрли биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

— Бугунги кўрик танловда мен мамлакатимизда хотин-қизлар сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни рағбатлантириш давлат сиёсатинг устувор йўналишларидан бирига айланганлигига яна бир бор амин бўлдим. Кўрик танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли ўринлардан бирини эгаллашга астойдил ҳаракат қиламан. – дейди кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибаси Камола Нишонова.

Танлов ғолиблари партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Жиззахда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »