Жиззахлик ёшлар Бухоро шаҳрига саёҳат қилишди

15 Февраль, 12:12 • Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 324 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахлик ёшлар Бухоро шаҳрига саёҳат қилишди нет

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” шиори остида ёшларнинг ички туризмга қизиқишини ошириш, уларнинг бой тарих, қадимий обидалар ва маданий мерос объектларига янада қизиқтириш мақсадида алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари, Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ҳамда фаол ёшлар учун Буҳоро вилоятига саёҳат уюштирилди. Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида 52 нафар болажонлар Буҳоро шаҳридаги “Арк” қўрғони, “Пойи Калон” мажмуаси, “Тоқи заргарон” ва “Тоқи телпакфурушон” савдо марказлари, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Лаби ҳовуз каби меъморий обидалар, Когон туманидаги Боҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳларига ташриф буюришди.

Саёҳат давомида болажонлар навқирон ва буюк Бухорои шариф дея номланиб тилларда достон бўлган, ўзининг минг йиллик тарихига эга шаҳар жамоли тарихий обидаларда мужассам эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Болалар эски шаҳар кўчаларини кўздан кечиришар экан, қадимий ёдгорликларимизга, бу ердаги буюмларнинг ажойиблигига, ҳар бир кулолу устанинг ишларига қизиқиш билан эътибор беришларида шундай навқирон, қадимий ёдгорликларга эга юрт фарзандлари эканликларидан яна бир бор қалбларда ғурур ва шукроналик ҳиссини туюшди.

— Бухоро жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган кўҳна ва навқирон шаҳарлардан биридир. Азал-азалдан таърифи етти иқлимга донг таралган, илму маърифат ва маданият маскани бўлган бу гўшага зиёрат қилиш менинг энг катта орзуларимдан бири эди, — дейди Пахтакор туманидан ташриф буюрган Саидов Жавоҳир.

Кун давомида мароқли ҳордиқ чиқарган болажонлар саёҳатдан мамнун бўлишди. Саёҳат орқали қилинган зиёрат болажонларни янада бир-бирига яқинлаштирди. Улар орасидаги дўстлик ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди.

Бундай тадбирлар болаларни ватанга муҳаббат руҳида тарбияланишларида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди албатта.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Жиззахлик ёшлар Бухоро шаҳрига саёҳат қилишди was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »