Журналистикани замонавий асосда ривожлантириш омиллари

12 Февраль, 11:42 • Муносабат, Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Журналистикани замонавий асосда ривожлантириш омиллари нет

«Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш: ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари” мавзуида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раҳбарлари, депутатлари, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ҳамда республикамизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ривожланган демократик давлатларда ахборот соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларнинг асосий тенденцияси – бу давлат томонидан ОАВни бошқариш даражасини камайтириш, улар фаолиятини чеклаш жараёнларини максимал имконият даражасида бекор қилиш ёки уларни чеклашларни мурожаат қилиш тартибига алмаштириш ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг самарали усуллари бўйича Буюк Британия тажрибаси тақдим этилди ҳамда мазкур соҳага оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш борасида сўз юритилди. ОАВ соҳасида ўзини ўзи бошқарувчи мустақил идораларни ташкил этиш орқали журналистлар фаолиятида ўзини ўзи бошқариш механизмларини жорий этиш муҳимлиги, шунингдек, журналистлар касбий уюшмаси томонидан Ҳаракатлар этикаси кодексини қабул қилиш масалалари муҳокама этилди.

— Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлари лойиҳалари www.parliament.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ж.Пирматов. — Хусусан, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга журналистларнинг касбига оид одоб-ахлоқ қоидаларини жамлаган янги модда киритиш таклиф этилмоқда. Миллий журналистика соҳасида этика институтининг жорий этилиши инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлигини таъминлаш ва одоб-ахлоқ меъёрларини изга солиш йўлидаги янги қадам бўлади. Шунингдек, журналистика соҳасида ахборот манбаи яширин бўлса, уни ошкор этмаслик, хабар, факт ёки воқеалар ахборот соҳасининг сири бўлиб қолиши таклиф этилди. Бундан ташқари, давлат ташкилотларига ОАВ сўровига бир ҳафта давомида жавоб қайтариш мажбурияти юкланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ҳаракатлар стратегияси доирасида ОАВни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар миллий журналистикамизни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишга хизмат қилади.

Бобур ОТАМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари

 

Журналистикани замонавий асосда ривожлантириш омиллари was last modified: Февраль 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »