Зулфияхоним қизлари рағбатлантирилди

28 Февраль, 19:29 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 305 марта кўрилди • Комментариев к записи Зулфияхоним қизлари рағбатлантирилди нет

Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилованинг 103 йиллик таваллудига бағишланган бадиий кечалар, тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилимоқда.

Куни-кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида Урганч давлат университетининг академик лицейи билан ҳамкорликда ташкил этилган бадиий кеча ҳам Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — иштирокчиларни шоира Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, адибанинг шеърияти орқали аҳоли, айниқса ёшлар онгида она-Ватанга, инсонларга меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат туйғуларини сингдириш, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадрятларимизга бўлган эътиборини кучайтириш, мустақил диёримизни кўз қарочиғидай асраб-авайлашга чорлаш билан бир қаторда кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш ва партия сафига жалб этишдан иборат.

Тадбирни лицей директори Оллаёр Қутлимуратов кириш сўзи билан очиб берди. Унда Зулфия Исроилованинг намунали ҳаёти ва ижодига тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатлари ҳамда лицей маъмурияти билан мустаҳкам ҳамкорлиги тўғрисида сўз юритди ва партия фаолларига  миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг партия фаоллари томонидан воҳамиз бўйлаб ёшларга оид қатор лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида партиянинг сафи иқтидорли ёшлар ҳисобига ошиб бораётганини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, мазкур лицейнинг иқтидорли ўқувчиларининг аксарият қисми партиямизга аъзо эканини ҳамда “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” совғаларининг эгалари ҳам ушбу ўқув даргоҳида таҳсил олаётган ўқувчилар орасида  тобора ошиб бораётганини эътироф этишди. Партия етакчилари фарзандларимизни баркамол авлодлар бўлиб етиши учун доим  хизматга тайёр эканини билдиришди.

Шундан сўнг, сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар, улардан тўғри фойдаланиш, илм-маърифат зиёсига ҳар дам чанқоқ бўлиб яшашга чорлашди.

Тадбир сўнгида лицейнинг иқтидорли ўқувчиларидан бир гуруҳига партиянинг “Адолат дўпписи ва белбоғи” махсус совғалари ҳамда сертификати тантанали топширилди.

Севара Саъдуллаева, тадбир иштирокчиси, “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби аъзоси:

– Телевидениеда партия томонидан мен каби ёшларни истеъдодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим қилаётган совғаларини кўриб ҳавас қилар эдим. Бугун ниятларим амалга ошди. Партиянинг “Адолат дўпписи” совғасига сазовор бўлдим. Ўзимга бўлган ишончим янада ошди. Келгусида ўз устимда кўпроқ ишлаб элимнинг, қолаверса партиямнинг хизматларига доим тайёр бўлишга ваъда бераман.

Меҳрибон Қўшназарова, лицей ўқитувчиси, партия фаоли:

— Партия фаоллари нафақат иқтидорли ёшларни, балки, элим-юртим деб ёниб яшаётган юртдошларимизни ҳам қўллаб-қувватлаб, уларни янада ташаббускор ва фидоий бўлишга чорламоқдалар. Улар билан ҳар гал учрашганимда куч-қувватга тўламан, янги ғоялар сари илҳомланаман. Партиямдан миннатдорман.

Тадбир сўнгида иқтидорли ёшларнинг Зулфияхоним ижодига мансуб бўлган шеърлари, куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Зулфияхоним қизлари рағбатлантирилди was last modified: Февраль 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »