“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашига янги раис сайланди

1 Март, 19:39 • Наманган вилояти, Пленум, Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашига янги раис сайланди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят партия Кенгашининг навбатдан ташқари X пленуми бўлиб ўтди. Пленум иштирокчилари ташкилий масалани кўриб чиқдилар.

Пленумни вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев очди. Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва мафкуравий ишлар бўлими мудири Муҳаммаджон Жўраевга сўз берилди. У партия Сиёсий Кенгаши томонидан “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси вазифасига ҳозиргача мазкур Кенгаш раиси вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган Исроил Икромович Жўраев номзодини тавсия этганини билдирди ва пленум иштирокчиларидан бу фикрга муносабат билдиришни сўради.

Партия вилоят Кенгаши аъзоларидан “Ёшлар овози” республика газетасининг вилоят бўйича мухбири, халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашининг депутати Саидолим Абдураҳмонов, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаев, Чуст туман партия кенгашининг раиси Содиқжон Аҳмедов ва бошқалар номзоднинг ишчанлик ва инсонийлик фазилатлари ҳақида гапириб, партиявий фаолият соҳасида ҳам етарли тажрибага эга эканлигини қайд этдилар.

– Мен ҳам бир гуруҳ Кенгаш аъзолари номидан Исроил Икромович Жўраев номзодини қўллаб-қувватлайман, — дейди “Адолат” СДП Косонсой туман кенгашининг раиси Муроджон Жалилов. – У ўзининг вилоят партия ташкилотидаги кўп йиллик самарали фаолияти билан сафдошларимизнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган. Сиёсий ва маънавий-маърифий даражаси юқори, давр талабини теран ҳис этадиган инсон. У зиммасига юкланган вазифанинг масъулиятини чуқур англаган ҳолда астойдил меҳнат қилади ва билдирилган ишончни тўла оқлайди, деб ўйлайман.

Партиядошларнинг мулоҳазалари эшитиб бўлингандан сўнг номзод овозга қўйилди ва якдиллик билан Кенгаш раислигига сайланди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг раиси Исроил Икромович Жўраев Наманган вилоятининг Косонсой туманида 1973 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини битирган. Мутахассислиги – муҳандис-механик. Меҳнат фаолиятини “Косонсой пахта толаси” ҳиссадорлик жамиятида бошлаган. 2010 йилдан бери эса “Адолат” СДП вилоят Кенгашида турли лавозимларда фаолият кўрсатди. 2017 йил февралдан бери эса мазкур Кенгаш раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келмоқда эди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашига янги раис сайланди was last modified: Март 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »