Ҳаракатлар стратегияси – буюк келажагимизнинг янги босқичи

5 Март, 18:50 • Бухоро вилояти, Семинар, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаракатлар стратегияси – буюк келажагимизнинг янги босқичи нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Ҳаракатлар стратегияси – ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган республика онлайн ўқув-семинарида биз бухоролик ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, катта таассуротга эга бўлдик.

Бугунги кунда ёшлар учун мамлкатимизда жуда кўп имкониятлар берилмоқда. Шароитлар яратилмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз эса фақатгина ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз иқтидоримизни кўрсата олишимиздир. Ташкил этилган ушбу семинарда ҳам 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, глобал ҳамда миллий ахборот ресурслари орқали экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларнинг мамлакатимиз ҳудудида тарғиб қилинишининг олдини олиш борасида баҳс-мунозаралар юритилди. Бу эса бизнинг маънавий тарбиямиз, дунёқарашимизни шакллантирди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Маънавият тарғиботчилари жамияти аъзоси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, Ўзбекистон “Адолат” СДП эксперти Исмоил Саифназаровнинг “Ёшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришнинг инновацион усуллари” мавзусида қилган маърузалари ёшларнинг замон билан ҳамнафас яшашда, ҳар бир қилинадиган амалий ишларнинг ижобий натижасини кўрсатиш учун инновацион усуллардан фойдаланишда асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси масъул ходими, подполковник Абулхасан Нуриймон Абдурахим томонидан қилинган “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш – долзарб вазифа” мавзудаги маъруза ёшларни огоҳликка даъват этди. Ҳушёрликка чақирди. Бугунги кунда диний экстремизм, терроризм каби салбий иллатлар қуршовида юрган тенгдошларимиз йўқ эмас. Қилинган маъруза нафақат йиғилиш қатнашчиларига, балки бутун мамлакат ёшларини турли салбий иллатлар қуршовидан ҳимоя қилишга олиб келади.

Ўзбекистонлик ёшлар ҳар соҳада фаол бўлиб келмоқда. Спорт, таълим, инновация сингари кўплаб соҳаларда ютуқларни қўлга киритишда жонбозлик кўрсатмоқда. Ўқув-семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа менежери Шерзод Сапаровниг “Ҳаракатлар стратегиясида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги маърузалари ёшларни жамиятда фаол иштирок этишда, ватан ва юрт равнақи йўлида ўз ғоя ҳамда фикрлари билан қатнашишда туртки бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Баҳодир Даминов ёшларнинг онгига таъсир этувчи салбий иллатлардан бири диний экстремизм ва ақидапарастлик борасида гапириб ўтар экан, албатта “Ақидапарастлик, диний экстремизмнинг ёшлар онгига таъсири” мавзусидаги маърузалари ёшларнинг ижтимоий ҳаётда ҳар қандай маълумотдан эътибор билан фойдаланиш лозимлигига чақирди.

Ёшлар – юрт келажаги дея эътироф этилар экан, доим мамлакатимиз тараққиёти йўлида астойдил меҳнат қилиш олдимизда турган энг муҳим вазифа эканлигини унутмаслигимиз даркор. Биз ота-боболаримиз қолдириб кетган буюк меросни келажак авлод эгалари учун ҳам етказа олишда доим фаол бўлмоғимиз лозим. Ўқув-семинар давомида қилинган барча маърузалар ўзининг тарбиявийлиги билан аҳамиятлидир. Шундай экан, биз ёшлар ўз фикр ва ғояларимиз билан янгилик ярата олишимиз, инновацион тадқиқотлар билан дунё бозорларида ўрин эгаллаб боришимиз жуда муҳим. Ҳаракатлар стратегиясида фаол иштирок этган ҳолда жамиятнинг янги босқичларини янада мукаммаллаштиришда ўз ҳиссамизни қўшиб келсак, албатта, кўзланган мақсадимизга эришамиз. Зеро, биз ёшлар буюк келажагимизнинг янги босқичи дея аталувчи Ҳаракатлар стратегиясида ўз ўрнимизни эгаллашимиз Ватанимиз ривожида қилинадиган улкан ишларнинг бири сифатида намоён бўлади.

Низомиддин СУВОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Ҳаракатлар стратегияси – буюк келажагимизнинг янги босқичи was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »