Болалар боғчалари ходимларига қанча ҳақ тўланади

13 Март, 17:13 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 142 марта кўрилди • Комментариев к записи Болалар боғчалари ходимларига қанча ҳақ тўланади нет

Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2018 йилдаги 180-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.02.2018 йилдаги ПҚ–3571-сон қарори билан мактабгача таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақини 2 босқичда: жорий йилнинг 1 мартидан ва 1 сентябридан ошириш назарда тутилган.  

Иш ҳақи оширилишини ҳисобга олган ҳолда, 1.03.2018 йилдан МТМ мудири ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкалари қуйидагича:

Лавозим номи

Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм)

 

олий

малака

тоифали

биринчи малака тоифали

иккинчи малака тоифали

олий маълумотли

 

ўрта махсус

(касб-ҳунар)

маълумотли 

Тил бўйича ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

 

1 169 857

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

Тарбиячи-методист, тарбиячи, психолог

 

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

802 296

Мусиқа раҳбари

 

959 397

882 590

808 840

738 464

671 538

Тарбиячининг ёрдамчиси, шу жумладан умумий ўрта маълумотлилари

610 164

Мудир

9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд МТМлар 

8 тагача гуруҳлари мавжуд МТМлар 

1 169 857

1 090 244

Энди жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат МТМларининг тарбиячиларининг ёрдамчиларига базавий тариф ставкасига 50% миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2018 йилдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Манба: Norma.uz

Болалар боғчалари ходимларига қанча ҳақ тўланади was last modified: Март 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »