Энг муҳими сайловчи манфаати

3 Март, 14:33 • Депутатлик гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 99 марта кўрилди • Комментариев к записи Энг муҳими сайловчи манфаати нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари фаоллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари  овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, мулоқотлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳлари аъзоларининг аҳоли орасига кириб бориб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказишлари натижасида одамларнинг кундалик ҳаёт тарзида учраётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилаётган бўлса, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти одий ва содда тилда аҳоли кенг қатламига етказилмоқда.

 Биз куйида айрим шаҳар ва туман Кенгашларидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йил 28 февраль куни ўтказилган учрашувлар ҳақида қисқача тўқталиб ўтмоқчимиз.

 Партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан сайловчилар билан ўтказилган мулоқот давомида Нукус шаҳридаги “Жуўазшы” маҳалла фуқаролар йиғини ва унинг ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилиб, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиши даражаси ўрганилди. “Жуўазшы” МФЙ да  жойлашган 12 та хонадонга ташриф буюрилиб, 30 дан ортиқ фуқаролар билан мулоқотлар ўрнатилди.

Мулоқотлар давомида мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти оддий тилда содда ва аниқ равшан тушунтирилди.

Фуқаролар томонидан 38-сонли умумтаълим мактаби яқинидаги “Шамензар” ва “Жуўазшы” кўчаларини асфальтлаш масаласи ўртага ташланди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Зулфия Қутибаева Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига  депутат сўрови билан мурожаат қилди.

Партия Амударё туман Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Амударё тумани “Олмазор” МФЙда жойлашган 6 та хонадонга ташриф буюрилиб, 10 дан ортиқ фуқаролар  билан мулоқат ўрнатилди.

МФЙ ҳудудида жойлашган “Ниҳол” кўчаси турғунлари кўчага асфальт ётқазиш, тоза ишимлик суви билан таъминлаш масалаларини ўртага ташланди.

Ушбу мурожаатлар юзасидан туман ҳокимлиги вакиллари билан мулоқот ўрнатилиб, ушбу масала жорий йил охиригача ҳал этилиши фуқароларга етказилди.

Партиямиз Беруний туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари “Беруний” овул фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида “Бийбозор” аҳоли манзилида яшовчи фуқаро Сапарбой Холимбетов ҳудудга болалар боғчаси кераклиги, “Ёшлик” аҳоли манзилида яшовчи фуқаро Каримбой Жуманиёзов ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволда эканлиги, “Охунбобоев” аҳоли манзилида яшовчи фуқаро Зулайҳо Серикбоева эса электр энергиясидаги тез тез узилишлар тўғрисидаги мурожаатларини билдириб амалий ёрдам сўрадилар.

Ушбу муаммолар буйича Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Ш.Шомурадов туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ф.Мадаминова, туман йўл қурилиш ва таъмирлаш корхонаси директори И.Юсупов, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи ўринбосари Н.Бекбергеновлар билан билан боғланиб, муаммоларни тез фурсатларда ҳал этиш ва натижаси тўғрисида аҳолига маълумот бериш тўғрисида суҳбатлашди ва ушбу муаммолар тегишли мутасаддилар томонидан жойида ўрганиладиган бўлди.

Мана шундай мулоқотлар бошқа туман Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилиб, аксарият муаммолар ички йўллар таъмири тўғрисида эканлиги маълум бўлмоқда.

Албатта, мамлакатимизда ушбу муаммога тизимли асосда ёндашилиб келинаётганидан хабардормиз ва ўзининг ижобий ечимини топишига ишонамиз.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати котиби

Энг муҳими сайловчи манфаати was last modified: Март 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »