Фаоллик ва масъулият ташаббусларга кенг йўл очади, ютуқларга асос бўлади

5 Март, 10:58 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаоллик ва масъулият ташаббусларга кенг йўл очади, ютуқларга асос бўлади нет

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ўқув залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партия Самарқанд вилоят Кенгаши ва депутатлик гуруҳларининг 2017 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлари баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди,  ҳамда 2018 йилда партия вилоят Кенгаши олдида турган устувор вазифалар ва партия фаолиятига доир бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов маъруза қилди. Таъкидланганидек, 2017 йилда партия ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳининг фаолияти тубдан янгиланди, жумладан, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилди, “Адолат” қабулхоналари фаолият юрита бошлади, фуқароларнинг сиёсий – ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба кунида маҳаллаларда кунгилли лекторлар иштирокида сиёсий ўқувлар ташкил этилди. Партия лойиҳалари доирасида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳларимиз томонидан 19 та масала халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида, 19 та масала доимий комиссияларда муҳокама этилиб, уларда 25 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Шунга қарамасдан жойлардаги камчилик ва муаммоларни тизимли ўрганиш, уларни сессияга масала сифатида олиб чиқиб, қарорлар қабул қилишда партия туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан муайян ишлар амалга оширилган бўлсада, ҳали фаолиятимизда камчиликлар мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди.

Муҳиба Бабабекова партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси:

Албатта, бугун партиялар ҳақиқий маънода сиёсий кучга айланиб, барча ваколатдан тўлақонли фойдаланадиган кунлар келди. Биз партиямиз фаоллари ва депутатлар гуруҳларининг мақсади — жойларда аҳолининг турмуш шароити билан янада яқиндан танишиб, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ечим топиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқотларни янада кенгайтириш, электротимиз вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратишдан иборатдир. Шу ўринда яна бир гап. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг “…Партиялараро рақобатни таъминлаш, барча сиёсий субъектлар учун тенг шароитлар яратиш парламент ролини кучайтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади” деган сўзларини унутмайлик. Чунки, партия чиндан ҳам кўп нарсага эришиши учун ишлаши, амалий ишларни кўпайтириш лозим, бунинг учун эндиликда астойдил ишлашимиз, ўткир ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз зарур.

Йиғилиш сўнгида барча туман ва шаҳар Кенгашларига аъзолик бадалларини ўз вақтида бажариш, партия сафини кенгайтириш, тадбирларни сифатли ташкил этиш, шунинг баробарида келаси сайловга пухта ҳозирлик кўриш юзасидан тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.

Икром ЯДГАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Фаоллик ва масъулият ташаббусларга кенг йўл очади, ютуқларга асос бўлади was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »