Фарзандларимиз келажаги бизнинг келажагимиз

7 Март, 15:33 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Фарзандларимиз келажаги бизнинг келажагимиз нет

Юртимиз келажаги, ватанимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига, уларнинг қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига бевосита боғлиқ. Шу каби эзгу мақсадлар мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ёшлар келажагимиз, эртанги кунимиз эгалари деб атаймиз, ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда ўсиб-улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириши, билим ва иқтидорини юзага чиқариш учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётгани ҳам барчамизга яхши маълум. Аммо, шу яратилган имкониятлардан барча ёшларимиз оқилона фойдаланмоқдами деган ҳақли савол туғилади.

Таълим муассасаларига ўқишга бормасдан, кўча-куй, интернет-кафе, бозорларда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаётган, тунги пайтда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз ресторан, бар, клуб, кинотеатр, компьютер залларида “умрини” ўтказаётган ёшларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи, халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ўқувчи” тадбири ўтказилди.

Ана шундай “кўча” ўқувчиларидан 17-мактаб 6-синф ўқувчиси Ҳасан Абдухалилов, 21-мактаб ўқувчилари Муҳаммад Холмаматов, Умар Элманов, Бекзод Шералиев, Жонибек Саъдинов, 42-мактабда ўқийдиган Асқар Шералиевлар ҳақида ота-оналарига хабар берилиб, улар билан ҳамкорликда тизимли алоқаларини ўрнатиш ишлари йўлга қўйилди.

Барвақт мактабга кузатган фарзандингиз дарсда қатнашдими? Бу саволни сизга биров бердими? Демак, сиз эртанги кунингизга бефарқсиз! Унутманг, фарзандларимиз келажаги бизнинг келажагимиз. Шу боис, улар тарбиясига беэътибор бўлмайлик.

Тўрақул ШОДМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати

Фарзандларимиз келажаги бизнинг келажагимиз was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »