Халқчил ғоялар мужассам бўлган дастур

5 Март, 17:49 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқчил ғоялар мужассам бўлган дастур нет

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтган 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши муносабати билан ушбу йилда халқ билан бамаслаҳат ҳаётнинг барча жабҳаларида янги режалар белгилаб олинди. «Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган эзгу ғоялар Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишнинг асосини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги,  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонининг қабул килиниши ва ушбу фармонда “Давлат дастурида “қонуннинг бирдан- бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт”, “мамлакат ҳаётига таалуқли энг муҳим қарорлар халқ билан бевосита мулоқот асосида, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади” деган тамойилларни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни акс эттириши зарур” деган қоиданинг белгилаб қўйилганлиги бу йилги давлат дастурининг ҳам нақадар халқчил ва инсонпарвар эканлигидан далолат беради.

Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 5 январь санасидан 18 январь санасигача бўлган даврда, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг лойиҳаси, Хоразм вилоятида ҳам кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди ҳамда лойиҳа бўйича тегишли таклифлар олинди. Лойиҳа муҳокамаси давомида вилоят аҳолиси томонидан катта қизиқиш билдирилиб, фуқаролар томонидан ўзини қийнаётган ҳамда давлат ва жамият ҳаёти учун зарур бўлган таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбирклорлик, инновацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони  билан давлат дастурининг қабул қилинганлиги ва унда фуқаролардан келиб тушган таклифларнинг аксариятида кўрсатилган долзарб муаммоларни ҳал қилишга оид алоҳида ҳуқуқий нормалар бевосита Фармонда кўрсатилиб, уларнинг ижросини дарҳол таъминлаш шарт эканлигининг белгилаб қўйилганлигининг ўзи ушбу дастурнинг, аҳолининг хоҳиш ва иродасини ўзида тўлиқ намоён қилиб, юрт тинчлиги ва халқимиз фаравонлигига хизмат қилишини англатади.

Фармонда, юртимиз келажаги, ривожи ва аҳоли фаравонлиги учун ниҳоятда зарур бўлган соҳа яъни тадбиркорликни янада қўллаб қувватлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгилаб қўйилди. Бу эса тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишларини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, фармонда кўп йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган прописка масаласини ҳал қилиниши ҳам яна бир муҳим янгилик сифатида халқимизни жудаям қувонтирди. Эндиликда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга олишга оид тақиқ бекор қилинди. Ушбу норма фуқароларга мамлакатимизнинг исталган ҳудудида, айниқса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга жойлашишда ҳеч қандай чекловларсиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини берди.
Ўз навбатида, иш берувчилар вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобдан ўтмаган фуқароларни ишга олганликлари учун жавобгарликдан озод этилди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Давлат дастурида белгиланган йўналишларнинг барчасида назарда тутилган чора тадбирлар, бевосита халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини ўзида акс эттирган чин маънодаги халқчил ва адолатли дастур бўлди десак ҳеч ҳам адашмаган бўламиз.

Хамдам АЛЛАБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Халқчил ғоялар мужассам бўлган дастур was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »