Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш йўлида

13 Март, 14:29 • Навоий вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • Комментариев к записи Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш йўлида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳар 3-сон оилавий поликлиникасида “Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишни, янада кучайтириш масалалари” мавзусида сиёсий ўқув бўлиб ўтди.

Тадбирда партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад вазифалардан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини янада ошириш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги роли ва нуфузини юксалтириш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, айниқса, ташаббускор ва сиёсий аёллар билан партия сафини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашинилди.

Навоийлик партия фаоллари ҳамда аъзолари учун Ўзбекистон “Адолат” СДП ғояларини кенг омма онгига сингдириш, дастурий мақсадларини тарғибот қилишда катта аҳамиятги эга бўлади. Доно халқимиз “Ҳаракатда баракат” деб бежиз айтмаган. Партия вилоят ташкилотида амалга оширилаётган изчил ҳаракатлар, серқирра фаолият келгусида ижобий натижаларни янада кўпайтириши шубҳасиз.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш йўлида was last modified: Март 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »