Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ярмаркаси

28 Март, 19:34 • Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 320 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ярмаркаси нет

Бугун турмушумизнинг ҳар бир куни ва дақиқасини инновацион технология ва ғояларсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки биз интеллектуал қадриятлар, инновацион ғоялар, инновацион ечимлар ҳукмронлик қилаётган, жадал ривожланаётган бир даврда тараққиёт сари дадиллик билан қадам ташлаётган мамлакатда яшамоқдамиз.

Юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эъон қилиниши эса олдимизга қўйган мақсадларимизни ўз вақтида ва самарали амалга оширишимизда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Сергели тумани “Yoshlar city” спорт комплексида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши, «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси, «Artel» миллий бренди, «Ёшлар иттифоқи» ташкилоти ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ярмаркаси” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда партия дастурий мақсад вазифаларини ҳаётга табиқ этишга хизмат қилди.

Тадбирда Юртимизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари талабалари ҳамда коллеж ўқувчилари ўзларининг техника соҳасидаги ишланмалари, турли компьютер дастурлари ва инновацион янгиликлари билан иштирок этдилар.

Мазкур таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш олимларимиз ва ҳавоскор ёшларимиз томонидан ушбу ярмаркага тағдимот учун олиб келинган ҳар бир илмий ишланма ўзининг мукаммаллиги ва давлатимизнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши билан барчани бирдек ҳайратлантирди. Эътиборли жиҳати мазкур ишланмалар тўлиқ маҳаллийлаштирилган шароитда ишлаб чиқилганлиги.

Тадбирда айниқса Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси ёш олима Мехрангиз Хусенова томонидан тақдим этилган “Мактабгача ёшдаги болалар учун виртуал экскурсия дастури” барчада бирдек қизиқиш уйғотди.

 – Ушбу лойиҳанинг мақсади бугунги ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур руҳида тарбиялашда маданий меросимиздан фойдаланиш ҳамда уларга ота-боболаримизни танитишни янги инновацион усулини жорий қилиш дейди лойиҳа муаллифи Мехрангиз Хусенова.

Умуман тадбирда тақдим этилаётган барча илмий ва техникавий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этишдан асосий кўзланган мақсад ҳам нафақат юртимиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётини ривожлантириш, шу билан биргаликда бугунги даврнинг долзарб муаммоси бўлаётган ёш авлод маънавиятини ёт ғоялардан сақлаш ва инсоний қадриятлар рухида тарбиялашга қаратилган. Буни биргина Тошкент ахборот технологиялари университети 2-босқич талабаси Саидов Меҳриддин томонидан ишлаб чиқилган “Ichat” ижтимоий мулоқот сайтида илгари сурилган масқсад ва вазифалардан ҳам билиб олишимиз мумкин. Ушбу ижтимоий мулоқот сайти интернетдан фойдаланадиган ва дўстлари билан мулоқот қилишни истовчилар учун мўлчалланган. Маълумотлар базасининг республика серверларида жойлашганлиги ва маълумотларни кичик ҳажмда форматлай олиши хавфсизлик масалаларини кучайтиради.

Абдукамол Рахмонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари:

— Бу каби тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсадимиз иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёш инноваторларимизнинг ўз билим ва салоҳиятларини яна бир бор тенгдошлари даврасида синовдан ўтказиш, бўлажак Абу Райхон Беруний, Ал-Хоразмий, Ибн Синоларни камол топтириш ва партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган. Ишончимиз комил, бугунги тадбир унинг иштирокчиларида айниқса ёш иқтидор эгаларида жуда катта таассурот қолдирибгина қолмасдан, уларни янги-янги зафарларга чорлаб қолади. Пировардида, юртимиз фарзандлари – ёш олимлар ўз ихтиролари, илм-фан янгиликлари орқали мамлакатимиз ривожида муносиб ҳиссалари билан иштирок этади.

Ушбу ёшлар сайлига айланган тадбир давомида барча иштирокчилар учун юртимиз узра кезаётган Наврўз шукуҳини намоён этган байрам дастурхони ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга миллий таомларимиз бўлмиш ош, сумалак, кўк сомса ва турли хилдаги баҳорий таомлар тортиқ этилди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбир якунида барча иштирокчилар ўзларининг инновацион ишланмалари йўналиши бўйича тадбир ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари ва диплом ҳамда сертификатлар билан тағдирландилар.

Байрам дастурида ёшларимизнинг севимли эстрада юлдузларининг байрамона чиқишлари барчага кўтаринки кайфият баҳш этди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати 

 

Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ярмаркаси was last modified: Март 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »