Инновация билан келажак сари

3 Март, 17:30 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 183 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновация билан келажак сари нет

Амалдаги Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида изланувчан ёшларга бўлган эътибор янада ортди. Уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватланиши ўз ўзидан  изланишга, янги лойиҳаларнинг яратилишига олиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП сафидаги ихтирочи адолатчиларнинг эришаётган ютуқларни алоҳида эътироф этиш ўринли.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан ўтказилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I республика танловида андижонлик сафдошларимизнинг иштироки бунинг ёрқин ифодасидир. 35 ёшгача бўлган олималар, доктарант, ўқитувчи, иқтидорли талаба ва ўқувчи-қизлар  тадбирда ўз иқтидорларини кўрсатдилар.

Сафдошимиз, Андижон қишлоқ хўжалик институти ўқитувчиси, ёш олима Давлатхон Муқимованинг қишлоқ хўжалигида ерларни экишга тайёрлашда фойдаланиладиган қурилмаси иштирокчилар ва ҳакамларда қизиқиш уйғотди. У яратган машинанинг конструкциясини мутахассислар ҳам мақуллади.

— Бундай тадбирлар бизга илҳом беради, — дейди Давлатхон Муқимова. — Ҳар бир соҳада янгиликка интилиш бугун заруратга айланди. Бу соҳа ривожига ҳам хизмат қилади. Изланишларимиз келгусида самара берса ажаб эмас.

Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам инновацияга алоҳида ўрин берилгани бежиз эмас. Бу ҳаракат бугун янада кенг тарқалгани, Давлатимиз раҳбари бошчилигида қўллаб-қувватланаётгани янада эътиборли.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

 

Инновация билан келажак сари was last modified: Март 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »