Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сари

5 Март, 09:16 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сари нет

Маълумки, 2017 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барчада бирдек ҳайрат ҳиссини уйғотди. Унинг асосида мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган. Энг аввало, олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз турмуш тарзининг янада яхшиланишига, иқтисодиётимизнинг  мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизни бундан-да тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад-вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилган. Бунинг замирида юрт ободлиги, халқ фаровонлиги энг олий ўринда эканлиги, бугун барчамиз учун сир эмас. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Юртимизда амалга оширилаётган  кенг кўламли  ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланиб келиняпти. Бундай ўзгаришлар аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топаётгани, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ортиб бораётганлигидан далолатдир.

Халқимизнинг дарду ташвиши, ҳаётий муаммосини самарали ҳал этиш бўйича яратилган янги тизим эндиликда ўз натижасини кўрсатмоқда. Ўтган қисқа давр қанчадан-қанча фуқароларнинг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларига мутасадди ташкилотлар кўмагида ижобий ечим топаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бундан кўриниб турибдики, ижтимоий йўналишдаги барча амалий ҳаракатлар айнан эзгу мақсадларга қаратилган бўлиб, нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ҳам катта қизиқиш ва эътибор уйғотмоқда.

Шокир ЎРИШОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Ангрен

шаҳар Кенгаши депутати

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сари was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »