Келажак авлод камолоти йўлида

1 Март, 19:05 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 103 марта кўрилди • Комментариев к записи Келажак авлод камолоти йўлида нет

Ўзбекистон — ўз мустақил тараққиёт йўлини қатъий белгилаб, истиқбол сари дадил одимлаётган мамлакат. Бу борадаги изчил ислоҳотларнинг пировард мақсади эса ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмай камол топиши, иқтидор ва истеъдодини тўлиқ намоён этиши учун кенг имконият яратиб беришга қаратилган.

Ҳали мактаб ёшига етмаган баркамол авлоднинг чет тилида бийрон сўзлашидан завқланмаган ота-она бўлмаса керак. Бу ҳам олиб борилаётган самарали ишлар натижаси. Олам ва одам ҳақидаги таассуротлари эндигина шаклланаётган жажжи болаларнинг катта саҳнада иқтидорини намойиш этиб, улкан ютуқларга эришишини ким ҳам ўйлабди дейсиз? Fурур билан айта оламизки, фарзандларимиз эндиликда ана шу чўққига кўтарилган. Бунда, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг меҳнати катта.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилган кенгайтирилган мажлисда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, муассасаларни моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда хусусий ва давлат шерикчилиги асосидаги муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобига болалар қамровини кўпайтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилган эди. Кўп ўтмай, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 28 февраль куни “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.

Унда, 2018 йил 1 мартдан бошлаб – мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 30 фоизга оширилди.

Яна бир эътиборли жиҳати, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда икки баравар пасайтирилганлиги, адолатли деб ҳисоблайман. Чунки, мазкур ҳудуд аҳолисининг моддий таъминотидан келиб чиқиб, тўғри қарор қабул қилинган.

Бугунги кунда, патиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари республикадаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида партия лекторлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ошириб борилаётир. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ҳудудларда, айниқса, Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида истиқомат қилаётган аҳоли орасида кенг тарғиб қилиб, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришимиз лозим.

Шунингдек, қарор ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш бу борадаги масъулиятли вазифадир. Ҳар бир депутат ўз сайлов округида мазкур қарор ижроси таъминланиши юзасидан доимо хабардор бўлиши лозим.

Партиямиз фаоллари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг ҳам мазкур Қарор моҳиятини жойларда тушунтириш борасидаги ишларга жалб этиш, улар билан бу борада самарали ҳамкорликни амалга ошириш зарур.

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати Ахборот-таҳлил
сектори мудири

Келажак авлод камолоти йўлида was last modified: Март 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »