Кенгашимизда байрам шукуҳи

7 Март, 18:59 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 191 марта кўрилди • Комментариев к записи Кенгашимизда байрам шукуҳи нет

Гўзал диёримиз бўйлаб нафосат ва гўзалликка бурканган баҳор нафаси кезмоқда. Айни пайтда  барча жойлардаги каби воҳамизда ҳам 8 март Халқаро хотин-қизлар байрамини нишонлаш қизғин паллага кирган. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашида ўтказилган “Аёл борки олам мунаввар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам кўтаринкилик билан байрамона ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда депутатлари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Руслан Рўзметов кириш сўзи билан очар экан, хотин-қизларнинг  оила ва жамиятдаги ўрни беқиёс экани тўғрисида қайд этди. Шунингдек, партия фаолиятида меҳнат қилаётган ходимларнинг аксарияти хотин-қизлардан иборат бўлиб, уларнинг фидоий ва ташаббускорлиги партиямизнинг нуфузини омма орасида юксалиб боришида хизмат қилаётгани тўғрисида  таъкидлади.

Тадбир давомида партиямиз вилоят Кенгаши раиси Р.Рўзметов бошчилигида барча хотин-қиз фаолларимиз моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Партиямизнинг вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубовнинг  гулдасталар билан Кенгашимизга ташрифи барча аёлларга байрамона кайфият бағишлади.

Меҳриноз Абдиязова, партиянинг Шовот туман Кенгаши раиси:

– Партиядаги фаолиятимга  хали кўп бўлмасидан, партия сафида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Устоз опаларимдан билим ва кўникмаларимни бойитиб олдим. Уларнинг жонкуярлиги, ташаббускорлиги-ю, тиниб-тинчимаслиги менга ибрат мактаби бўлди. Энг асосийси жамоамизнинг ҳамжиҳатлиги, айниқса, ходимларнинг меҳнатига бўлган эътибор мени янги марралар сари етакламоқда. Бугун ҳам жамоамизнинг  хотин-қизларига байрамона кайфият улашишди. Ташкилотчиларга раҳмат.

Тадбир сўнгида жамоамизнинг фаол хотин-қизлари сўзга чиқиб, партиямизнинг хизматига доим тайёр эканини билдиришди. Фуқаролар, айниқса аёллар манфаатлари қадрланган юртда яшаётганидан хурсанд эканини билдиришди.

Мухтасар айтганда, байрам шукуҳи хоразмлик партиядошларимизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Кенгашимизда байрам шукуҳи was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »