Когонда ҳашар ишлари авжида

12 Март, 15:15 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Когонда ҳашар ишлари авжида нет

“Тозалик йўлида бирлашайлик” – партиянинг ушбу лойиҳаси доирасида жойларда жуда катта тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Партиянинг Когон туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларининг ташаббуси билан лойиҳа доирасида “Ҳашар элга ярашар” шиори остида ҳашар ишлари ташкил этилди. Тумандаги “Чолоки” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ато тоғойи мулло” қабристонининг атрофи, унга туташ ҳудудлар ва қабристоннинг ички майдонларида тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Қабристон ҳудудида 20 га яқин дарахт ниҳоллари экилди, уларнинг тана қисмлари оқланди.

Шунингдек, тумандаги 13-мактаб атрофида ҳам тозалик ишлари олиб борилди. Туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Акобир Қурбонов ташаббуси билан 60 та олма ва 50 та гилос ниҳоллари мактаб ҳудудида экишга кўмаклашилди.

Нафақат, ёшлар, балки ҳудуднинг кекса онахон-у отахонлари ҳам бу ишда фаол иштирок этди.

Атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратиш инсоннинг қай даражада тиббий маданиятга эга эканлигини кўрсатади албатта. Когонлик ёш адолатчилар ҳам ўз тенгдошларининг тиббий маданиятини ошириш, экологик муаммоларнинг олдини олинишида ҳисса қўшиб келишмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Когонда ҳашар ишлари авжида was last modified: Март 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »