Кўришмоқ вақти — ажиб замондир…

13 Март, 18:26 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўришмоқ вақти — ажиб замондир… нет

Азалдан қариндош, қондош ва жондош, оға-ини, дўст ва биродар икки тилда сўзлашувчи битта халқ ҳисобланган ўзбек ва тожик халқининг дўстона муносабатларида муҳим тарихий воқелик, янгича давр бошланди. Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги “Жартепа” ва “Саразм” ўтказиш йўлаги қайта тикланди.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд ва Суғд вилоятларини боғловчи ушбу ўтказиш йўлакларининг очилиши нафақат савдо-иқтисодий, маданий алоқалар ва туризм тараққиётига хизмат қилиши билан, балки ушбу чегарадош ҳудудларда яшовчи қиз олиб, келин қилиб қариндошлик ришталарини янада мустаҳкамлаган икки мамлакат фуқароларининг, қон қариндош-уруғларнинг ўзаро борди-келдиси, дийдор кўришмоғи учун яратилган имкониятлари билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Мен ёш бола эдим опам Зумрад Остонова Тожикистонга келин бўлиб тушган пайтида – дейди Ургут тумани Қўйиқишлоқ МФЙ фуқароси Ёқуб Остонов – опам, жиянларим билан хат, телефон орқали боғланиб турардик. Аммо ширин дийдорга нима етсин. Уларнинг тўй, маъракаларида, қувончли, қайғули дамларида шерик бўлиб ёнида туролмас, неча йилларда бир дийдорлашар эдик. Ҳужжатларни расмийлаштириш бирмунча мураккаб эди. Бугун яратилган қулайлик ва енгилликлар узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилди. Қариндошларимиз билан юзма-юз кўришдик, ва мана шундай дийдорлашувлар бундан буён осон кечишидан беҳад хурсандман.

Албатта, ўзбек ва тожик халқлари орасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари азал-азалдан мавжуд, бу халқларнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари бир-бирига ўхшашдир. Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги “Жартепа” ва “Саразм” ўтказиш йўлагининг очилиши эса халқларимизни янада жипслаштиради, қуда андачиликни, меҳир оқибатни оширади.

Зоҳида ЭЛМУРОДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Ургут туман

Кенгаши депутати

Кўришмоқ вақти — ажиб замондир… was last modified: Март 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »