Лойиҳа доирасида намунали ўтган акция

3 Март, 13:24 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида намунали ўтган акция нет

Юртни озода сақлаш, ҳашарлар ташкил этиш, маҳалла ва гузарларни тозалаш, боғ-роғлар яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Шунинг учун ҳам бу ишга барчамиз масъулиятни ҳис этган ҳолда бош-қош бўлмоғимиз лозим. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Тозалик – саломатлик гарови” номи остида акция ташкил этилди. Бухоро нефт-газ саноати касб-ҳунар коллежи ҳамда Бухоро банк коллежларида ўқувчи ёшлар учун ташкил этилган ушбу акцияда тозаликка чорловчи флаерлар тарқатилди, тарғибот плакатлари жойлаштирилди.

Акмал Ҳафизов, Бухоро нефт-газ саноати касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари:

— Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик – саломатлик гарови” номи остида ўтказилган акцияси ёшларимизнинг экологик маданиятини оширди. Доим ҳафтанинг белгиланган кунида коллеж ўқувчилари атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратган ҳолда ҳашар ташкил этилади. Ўтказилган акция ўқувчиларимизни табиатга нисбатан яна ҳам эътиборли бўлишга чақирди. Улар лойиҳага қизиқиб, берилган саволларига тўлиқ жавоб олишди. Ўз таклифларини билдиришди.

Бухоро банк коллежида ўтказилган акцияда ҳам барча ёшлар фаол иштирок этди. “Ёшларимизнинг тозаликка риоя этишлари бугунги куннинг давр талабига айланган”, — дейди коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари. Давр талаби бўлган ҳамда муаммога айланиб бораётган тозаликка риоя этмаслик бошқа салбий оқибатларга ҳамда касалликларга олиб келиши мумкинлиги акция давомида тушунтириб ўтилди. Ёшларга флаерлар тарқатилар экан, тарғибот давомида уларнинг моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Зарнигор Абераева, коллежнинг учинчи босқич талабаси:

— Коллежимизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “тозалик куни” бўлиб ўтади. Барчамиз тозалик йўлида бирлашиб, атроф-муҳитга эътибор қаратамиз, турли чиқинди воситаларидан тозалаймиз. Партия ходимлари томонидан барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқларини, писта пўчоқларини, сақич каби чиқиндиларни улоқтириш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишлари, ўтказган акциялари барчамизни фаол бўлишга чақирди. Нафақат хонадонларимизни, балки шаҳримизни озода тутиб, атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратишимиз зарурлигини ўргатди.

Акцияда барча ёшлар фаол иштирок этди.

Экологик муаммоларнинг олдини олиш, тозаликка риоя этиш фуқаролик бурчимиз экан, ташкил этилган ушбу акциядан асосий мақсадимиз ҳам ёшларнинг атроф-муҳит тозалигига масъулиятни ошириш, табиатни асраб-авайлаш маданиятини шакллантириш, санитария-эпидемиология ҳолатларини яхшилаш ва бу орқали аҳолининг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олишдир.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Лойиҳа доирасида намунали ўтган акция was last modified: Март 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »