Лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди

13 Март, 15:31 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 201 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди нет

Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати томонидан ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партия сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 27-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Кенгаши депутатлари томонидан туман марказий кўчалари, ташкилот ва муассасалар ободлиги, атроф-муҳит тозалигига қай даражада риоя қилиниши ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида депутатлик гуруҳи томонидан масала киритилди.

Кун тартибидан ўрин олган масала юзасидан Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Карим Бомуродов маъруза қилиб ўтди. Тумандаги “Хожа Ориф” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шофиркон Шох” кўчасидан ўтадиган марказий йўл тозалиги ўрганилганда йўлнинг атрофидаги ариқ ва зовурлар, маиший хизмат кўрсатиш уйлари, нонвойхоналар атрофлари чиқиндилардан тозаланмаганлиги ва туманнинг марказий кўчаси бўлишига қарамасдан тозалаш ва ободонлаштир ишлари олиб борилмаганлиги таъкидланди. Шунингдек, туманнинг бир қатор бошқа ҳудудларида ҳам тозаликка риоя этилмаётганлигининг гувоҳи бўлинганлиги депутат томонидан айтиб ўтилди.

Депутат ўрганишлар асосида “Зарчабек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Султонобод” кўчасидан ўтадиган марказий йўл тозалигига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда кўча йўллари тозаланганлиги  борасида ҳам тўхталди. “Қалмақон” МФЙдаги “Наврўз” кўчасидан ўтадиган марказий сув каналида туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи гуруҳи билан биргаликда ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги сессия давомида айтиб ўтилди.

Берилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона, ташкилот раҳбарларига ўзлари фаолият юритаётган жойларда тозаликка риоя қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, аҳолининг санитария-гигиена ва тиббий маданиятини оширишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш, аҳоли томонидан маиший чиқиндиларни оқава сувларга оқизиш, белгиланмаган жойларга ташлаш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга чиқиндиларни улоқтириш каби ҳолатларнинг олдини олиш ва тозалашга қаратилган тарғибот акцияларини уюштириш, оммавий ҳашарларни ташкил этиш ва уларда фаол иштирок этиш, аҳоли яшаш пунктлари ва унга яқин ҳудудларда тўпланиб қолган турли чиқиндиларни олиб чиқиб ташлашда ҳудудий ободонлаштириш бўлинмалари, бошқа  мутасадди ташкилотлар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари Н.Толибовга чиқиндиларни ташиш ишларини самарали йўлга қўйиш, чиқинди тўплаш жойларини жорий таъмирлаш ишлари топширилди.

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди was last modified: Март 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »