Лойиҳа доирасида танлов ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди

12 Март, 15:44 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 217 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида танлов ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди нет

Юртимиз кундан-кун чирой очиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, замонавий уй-жойлар, кўплаб хиёбон ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларни боғловчи транспорт-логистика тизимлари, автомобиль ва темир йўллари, кўприкларнинг қурилиши аҳолига қулайликлар яратиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида, партия соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиши илгари сурилган. Бу борада партия тизимида “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад жойларда хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳудуддаги ҳар бир ташкилот ва муассасанинг ўз ҳудудини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, соҳага доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда санитария — эпидемиологик ҳолатни яхшилаш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш, вилоятимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этиш, аҳолининг тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик хиссини уйғотиш бундан ташқари белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борада жамоатчилик фикрини шакллантиришдан иборатдир.

Бу йўлда Сирдарё вилояти партия ташкилоти вакиллари ҳам бир четда қараб тураётгани йўқ. Халқимизда “Тоза уйда дард қолмас”, “Уйи тозага гард юқмас, гард юқса ҳам, дард юқмас” каби нақллар бежизга айтилмаган. Лойиҳа доирасида Гулистон туманида вилоят партия ташкилоти вакиллари, партия фаоллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман Давлат санитария – эпидемиология назорат маркази вакиллари, туман маҳалла ҳайрия жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ҳудудда “Энг покиза оила”, “Энг покиза кўча” ва “Энг покиза маҳалла” номинациялари бўйича танлов ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди. Унга мувофиқ, ишчи гуруҳ хулосасига кўра Гулистон туманининг “Аҳмад Яссавий” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдураззоқ Абдуназаров хонадони “Энг покиза хонадон”, тумандаги “Дўстлик” маҳалласидаги Бойсун кўчаси “Энг покиза кўча” дея эътироф этилди. Гулистон туманининг “Аҳиллик” маҳалласи эса “Энг покиза маҳалла” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Барча номинациялар ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Юртимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этган ҳолда фуқароларда тозалаш — ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат ва дахлдорлик ҳиссини уйғотиб, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантира олсак, кўзлаган мақсадимизга албатта етган бўламиз.

Ёқубжон МИРТОЖИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гулистон туман Кенгаши раиси

Лойиҳа доирасида танлов ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди was last modified: Март 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »