Мақсад – дахлдорлик туйғусини кучайтириш

6 Март, 12:48 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсад – дахлдорлик туйғусини кучайтириш нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси бугун юртимиз буйлаб давом этмоқда.

Лойиҳа доирасидаги сиёсий ўқувлар мазкур ҳафтада Қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан ҳам юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус шаҳар, Амударё, Беруний, Қунғирот ва Чимбой туман Кенгашлари фаолларидан иборат кўнгилли лекторлар томонидан маҳаллаларда ўтказилган сиёсий – ўқувларни юксак савияда ташкил этилди дея таъкидлашимиз мумкин.

Ушбу сиёсий ўқувларда иштирок этган маърузачиларимиз ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Жумладан, ўткан ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги, қарорда жорий йилда ҳам ушбу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ сайилларини ўтказиш шунингдек, “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ва оммавий сайиллар ташкил қилиниши назарда тутилганлиги маърузачилар томонидан таъкидланди.

Бундан ташқари мазкур қарорда март-апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ташкил этиш ҳамда бу борадаги ишлар энг яхши йўлга қўйилган туман, қишлоқ ва маҳаллалар тажрибасини оммалаштириш шунингдек, Меҳрибонлик, Саховат, Мурувват уйлари, кам таъминланган оилалар ва ногирон шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш каби хайр-саховат ишлари ташкил этилишига эътибор қаратилаётганлиги хусусида кўнгилли лекторлар томонидан йиғилганларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, 2018 йилда 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинди.

Жорий йил февраль ойининг ўзида Президентнинг шу соҳага доир 4 та муҳим ҳужжати қабул қилингани ва туризмни жадал ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида кўнгилли лекторларимиз томонидан аҳолига маълумотлар берилди.

Ўткан ҳафта давомида хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти ҳам лекторлар эътиборидан четда қолмади.

Сиёсий ўқувларда бир қатор маҳаллалар аҳли номидан Нукус шаҳри «Гоне кала» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Г. Утемуратова,  Амударё тумани «Арна буйи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Сафарбоев, Беруний тумани «Ибн сино» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулбаҳор Исмаилова сўзга чиқиб, мамлакатимизни демократик янгилаш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий модернизация қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларида муносиб ва фаол иштирок этаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП вакилларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати котиби

Мақсад – дахлдорлик туйғусини кучайтириш was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »