Наргиза Шерқулова: — бу нафақат менинг, балки бутун сирдарёликларнинг ғалабаси

6 Март, 15:52 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Наргиза Шерқулова: — бу нафақат менинг, балки бутун сирдарёликларнинг ғалабаси нет

Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамиятимиз ижтимоий — сиёсий ҳаётидаги фаолликларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларнинг ҳам асосий мавзуси ва мақсадлари, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонун ижодкорлиги жараёнларида аёллар фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари ташаббуси билан ўз сафидаги заковатли хотин-қизларнинг очилмаган қирраларини кашф этиш, уларнинг билими ва салоҳиятини кенг жамоатчиликка намоён қилиш, турмуш тарзи ва фаолиятини, илгари сураётган эзгу ғояларини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш мақсадида партияга аъзо хотин-қизлар ўртасида ҳар йили мунтазам равишда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” номли кўрик — танлови ўтказиб келинмоқда. Бу эса нафақат хотин-қизлар, балки барча партия аъзоларини янада жипслаштиришга, фаоллаштиришга, партия тизимида ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтиришга, жойлардаги партия ташкилотлари таркибида бўлган “Аёллар қаноти” Кенгашлари салоҳиятини оширишга, “Аёллар қаноти” аъзоларининг партия ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга, уларнинг ташаббускорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Мен ҳам 3 – босқичда ташкил этилган кўрик – танловда Сирдарё вилояти вакили сифатида қатнашиш бахтига муяссар бўлдим ва бу тадбирдан жуда катта таассурот олдим.

Кўрик – танловнинг биринчи шарти таништирув қисмида ўзимиз хақимизда белгиланган вақт ичида батафсил маълумот бердик. “Савол — жавоблар” шартида ҳакамлар томонидан сиёсат ва ҳуқуқга доир саволлар берилиб, биз иштирокчиларнинг ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқарашимиз, сиёсий саводхонлигимиз, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганимизни намойиш этиш имконини берди. Сўнгги шарт бўйича эркин мавзуда бадиий чиқишларимиз томошабинларга анчагина кўтаринкилик бағишлади.

Самимий ва муросасиз ўтган беллашувнинг ҳар бир шарт якуни бўйича ҳакамлар томонидан одилона баҳолар қўйиб борилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра кўрик – танловнинг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлдим. Кўрик – танловда мен бутун сирдарёликлар номидан қатнашиб, вилоятимиз шаънини муносиб тарзда ҳимоя қила олдим деб ўйлайман. Тан олиб айтиш керакки Республика босқичига ўта иқтидорлилар йиғилганди. Улар орасидан ғолибликни “илиб кетиш” мен учун жуда катта ҳаяжон бахш этди. Ғолиблик эса менга нафақат қувонч балки, жуда катта масъулият ҳам юклайди. Мен нафақат касб – ҳунар коллежида балки, Гулистон Давлат университетида ҳам ўқитувчилик фаолиятимни олиб бораман. Талабаларга таълим беришда, мамлакатимизга малакали кадрлар тайёрлашда фидоийлик кўрсатишга чин дилимдан ғаракат қиламан.

Кўрик – танловда мени қўллаб турган барча қариндошларимга, турмуш ўртоғимга, Сирдарё вилояти партия ташкилоти вакилларига миннатдорчилик билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, нафақат вилоятимиз, балки, Республикамиздаги барча хотин – қизларимизни яқинлашиб келаётган 8 — март “Халқаро хотин – қизлар куни” байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Наргиза ШЕРҚУЛОВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”

Республика кўрик – танлови ғолибаси,

Сирдарё вилояти, Мирзаобод туман

Кенгаши аъзоси, Мирзаобод хизмат кўрсатиш

касб – ҳунар коллежи ўқитувчиси

 

Наргиза Шерқулова: — бу нафақат менинг, балки бутун сирдарёликларнинг ғалабаси was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »