Оила жамиятнинг муҳим бўғини

7 Март, 17:34 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 151 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила жамиятнинг муҳим бўғини нет

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаолликларини ошириш юзасидан қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Миллий менталитетимизга хос бўлган аёлни улуғлаш анъанаси бугун ҳам янгича тус, янгича руҳда давом эттирилмоқда.

Юртимизда ҳар томонлома фаол, билимли ва ташаббускор, ўз меҳнатлари билан жамият равнақига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фидоий аёлларимиз доимо элу-юртимиз ардоғида, давлатимиз эътибори марказида.

Жорий йилнинг 2 февраль санасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида инсон манфаатларини таъминлаш ва олий қадрият сифатида улуғлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг давоми бўлди.

ОАВ орқали фармон билан танишар эканмиз, унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш билан боғлиқ қатор амалий чора-тадбирларнинг мужассам эканлигини чуқур ҳис қиламиз.

Айниқса, 2018 йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилаётганлиги, биз аёлларни хурсанд қилмоқда.

Ҳамма замонларда ҳам оила жамиятнинг муҳим бўғини, аёл оиланинг фариштаси эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Асосий масала ҳар бир эр ва аёл оиланинг муқаддаслигини чуқур ҳис қилиши, аёлларимиз ўз буйинларидаги залворли вазифаларни сидқидилдан бажаришларида.

Миллатимиз маънавиятининг дурдоналаридан саналган оилавий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, ўзлигимизга хос бўлган миллий тарбия усулларимиз оилада шаклланиб ва ривожланиб боради.

Бугунгидек глобаллашув жараёни кескин тус олаётган бир шароитда миллатимизнинг мана шу интеллектуал бойлигини асраш ва бойитиб бориш, уни фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар негизида ўрганиш бугунги зиёли авлоднинг асосий вазифаларидан саналади.

Фаолияти қайта ташкил этилаётган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши юқоридаги хайрли ишларни амалга оширишда ўз фаолликларини кўрсатади деб уйлайман.

Фармон билан танишар эканмиз унда 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилмоқда.

Албатта бу ўз –ўзидан ФҲДЁ органларининг хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда фаолият олиб бориши, жамиятда эрта никоҳ, ажрим каби салбий иллатларнинг олдини олиш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш каби долзарб масалаларга биргаликда ечим топишга хизмат қилади.

Аёллар ва ўзмир қизлар соғлигига эътибор — миллатнинг эртасига эътибор қаратиш деганидир.

Бугунги кунда  фармон билан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида “аёллар маслаҳатхоналари”  ташкил этилаётгани ва бу маслаҳатхоналар бевосита жойларда ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга зарур маслаҳатлар бериб бориш билан шуғулланиши келажагимиз яратувчиларига қаратилаётган юксак эътибор намунасидир.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, фармон чин маънода оила кўрки, жамият таянчи ҳисобланган опа-сингилларимизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат ва меҳрдан далолатдир.

Зулфия ҚУТЫБАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Оила жамиятнинг муҳим бўғини was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »